Жамият
«Ўзгидромет» маркази ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Маълум бўлишича, ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати 38–43 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 44–45 даражагача бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди ва 21–23 июль кунлари кундузи ҳаво 43-45 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 47 даражагача исийди. Фақат республика шимолида 23 июлда иссиқ аста-секин 37–42 даражагача пасаяди.
Республиканинг айрим жойларида шамол чанг-тўзонлар билан 15–20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Қўшимча қилинишича, 18–24 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ