Жамият
Ўзбекистондаги барча турдаги (юк ва йўловчи) поездларнинг тезлигига чекловлар ўрнатилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйуўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатда аномал иссиқ об-ҳаво кузатилаётгани сабабли ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча турдаги (юк ва йўловчи) поездларнинг тезлигига чекловлар қўйилмоқда.
Шу туфайли йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвалида, айниқса жўнаш ҳамда манзилига етиб бориш вақтларида ўзгариш бўляпти.
“Ҳар бир йўловчини манзилига хавфсиз етказиб олиб борилишини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Шуни инобатга олиб, “Ўзтемирйуўлйўловчи” АЖ раҳбарияти йўловчилардан бундай вазиятни тўғри тушунишларини истаб, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин”, дейилади хабарда.
Иқтисод
Жаҳон
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
77453
Жамият
56564
Жамият
55748
Жамият
50821
Жамият
//
Изоҳ йўқ