Жамият
Наманганда 24 майдан 12 июлга қадар 65-Халқаро Гуллар фестивали ўтказилади.
Қайд этилишича, Туризм қўмитаси ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилаётган фестиваль доирасида маданий ва маърифий тадбирлар, театр ва цирк томошалари, гала концертлар, модалар ҳафталиги, саноат ярмаркаси ва бошқа 150 дан ортиқ халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар режалаштирилган.
Мазкур фестивалга тайёргарлик доирасида “Жамоа бўлиб бир ой давомида энг кўп экилган гуллар” йўналишида Guinness World Re рекордини ўрнатиш йўлида шаҳар бўйлаб 120 турдаги 150 миллиондан ортиқ гул кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда.
Фестиваль анъанавий автопарад билан бошланади. Табиий гуллар билан безатилган 200 дан ортиқ турли русумдаги автомашиналар вилоят марказининг асосий кўчалари бўйлаб Наманган халқаро аэропорти олдидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи олдигача бўлган 10 километрдан зиёдроқ йўлни босиб ўтади.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида фестиваль меҳмонларига хорижий ва маҳаллий иштирокчилар томонидан махсус майдонларда табиий гуллардан яратилган турли композициялар, дизайн ва декорациялар намойиш этилади.
Фестиваль кунлари, шунингдек, “Наманган туризм салоҳияти Инфлюенсерлар нигоҳида” номли халқаро форуми, “Осиё ишбилармон аёллари халқаро форуми”, “Наманган 3-халқаро ҳунармандчилик кўргазмаси”, “Кинокарвон” лойиҳаси, “3-Халқаро мақом санъати” анжумани, “Халқаро этноспорт ўйинлар” мусобақалари, “Ҳиндистон маданият кунлари” болливуд шоу, “Обод маҳалла обод юрт” шиори остида Республика маҳаллари анжумани спорт мусобақалари каби тадбирлар ўрин олган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77833
Жамият
56766
Жамият
55997
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ