Илм-фан
Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотларида янги методикани жорий этиш орқали француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади. Бу ҳақида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси ва Франция элчихонасининг таълим ва университетларда ҳамкорлик бўйича атташеси билан учрашувда айтиб ўтилган.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда томонлар мактабгача таълим соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилган.
Учрашувда томонлар инклюзив таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, ушбу соҳага юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, мактабгача таълим ташкилотларида янги методикани жорий этиш орқали француз тилини ўқитиш, шунингдек, французлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек Франция таълим телеканали ва «Ақлвой» телеканали ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилган.
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Gulnora
12:01 / 01.01.1970
Fransuz tili o‘qituvchilari uchun ajoyib imkoniyat.