Ўзбекистон илк бор “иқтисодиёти мўътадил эркин” давлатлар қаторига киритилди

Сақлаш
16:01 / 24.04.2026 10 0

Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

 

Йиғилиш давомида Халқаро валюта жамғармаси эълон қилган ҳисоботда юқори иқтисодий фаоллик орқали Ўзбекистон кучли ва барқарор иқтисодий ўсишни сақлаб қолаётгани қайд этилди.

 

Президент яна бир кўрсаткичга эътибор қаратди: жорий йил Ўзбекистон нуфузли “Иқтисодий эркинлик индекси”да 14 поғона юқорилаб, илк бор “иқтисодиёти мўътадил эркин” давлатлар қаторидан жой олди.

 

“Бунинг учун қандай қийин ва машаққатли йўлни босиб ўтганимизни билганлар билади. Умуман, йил бошидан эришилган натижалар, кўрсаткичлар меҳнатимизга яраша бўлди. Лекин ишламай қуруқ ойлик олиб ўтирганлар ҳам ишлаганлар билан “битта поездда кетяпти”.

 

Замон, иқтисодиёт ва одамлар талаби кун сайин ортмоқда. Йилнинг учдан бири ўтиб бўлди. Афсуски, айримлар ҳали ҳам “уйғонгани йўқ”, деди Президент.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//