Банкларда “Сунъий интеллект маслаҳатчиси” платформаси ишга туширилади

Сақлаш
16:13 / 24.04.2026 11 0

Президент йиғилиш давомида кимда-ким “Биринчи чорак кўрсаткичи яхши бўлди, йил якунигача ҳам шундай давом этади”, деб хотиржамликка берилса, хато қилишини қайд этди.

 

Қайд қилинишича, бу йил банклар орқали кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга 140 триллион сўм берилмоқда. Масалан, кичик бизнесга берилган ҳар 1 миллиард сўм кредит ҳисобига Ширин шаҳрида 20 та, Учқудуқда 17 та, Хонобод ва Сўхда 14 тадан, Томди туманида 13 та доимий иш ўрни яратилган.

 

Бироқ Учкўприк, Пискент, Бўстонлиқ, Кармана, Қўрғонтепа туманларида 1 миллиард сўмлик кредитга ўртача 3 та иш ўрни тўғри келиши таъкидланди.

 

“Агар ҳамма туман банклари кредитларни энг самарали лойиҳаларга йўналтирганида, қўшимча 36 минг янги иш ўрни яратилган бўларди, норасмий ишлаётган яна 60 минг одамнинг даромади “соя”дан чиқарди”, деди Президент.

 

Айтилишича, эндиликда лойиҳа танлашда, кредит ресурсларини ишлатишда сунъий интеллект керак. Лекин вилоят, туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитиб, кредит ресурсини туманга энг катта самара берадиган лойиҳаларга йўналтиришни ўргатиш ишлари сустлиги танқид қилинди.

 

Соҳа масъулларига туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитишни бошлаш, банкларда “Сунъий интеллект маслаҳатчиси” платформасини ишга тушириш топширилди. Бу платформа тадбиркорларга кредит олиш учун лойиҳанинг параметри, рисклари, бозордаги талабни сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиб, тайёр ечимларни бериши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//