Илм-фан
Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотларида янги методикани жорий этиш орқали француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади. Бу ҳақида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси ва Франция элчихонасининг таълим ва университетларда ҳамкорлик бўйича атташеси билан учрашувда айтиб ўтилган.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда томонлар мактабгача таълим соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилган.
Учрашувда томонлар инклюзив таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, ушбу соҳага юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, мактабгача таълим ташкилотларида янги методикани жорий этиш орқали француз тилини ўқитиш, шунингдек, французлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек Франция таълим телеканали ва «Ақлвой» телеканали ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилган.
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
5 Изоҳлар
Зарифжон
12:01 / 01.01.1970
Француз тили ҳам дунёда тан олинган тиллардан. Фарзандларимиз ўрганса яхши бўлади. Кутмасдан тезда боғчаларга киритиш керак.
Gulmira
12:01 / 01.01.1970
Xorijiy tillar o'rganish eng yaxshi vosita bo'lib xizmat qiladi farzandlarimizni dunyoqarashi keng, bilimli bo'lishlarida
Зухро
12:01 / 01.01.1970
Француз тили МТМ ларда очилиш тарафдориман
Gulsanam
12:01 / 01.01.1970
Bu juda ham to‘g‘ri qaror.Men ham.shuning tarafdoriman.Fransuz tili fani ko‘payishini intizorlik bilan kutmoqdamiz
Умида
12:01 / 01.01.1970
Француз тили жуда чиройли тил, жозибадор Франция маданияти урф одатлари узбек халки маданиятига якинрок Француз тилини богчадан бошлаб урганишлари катта ва зур десак булади ва бу лойиха асосчиларига катта рахмат.Амир Темур бобомиз хам уша узи яшагаг даврда хам Франция билан алокани мустахкамлаган.Мамлакатимизда Француз тилини богча ясли болалари ва мактаб укувчиларига ургатиш учун барча шароитлар бор Рахмат барчага Лойихангиз амалиётга синаб муваффакиятли булишига ишонаман. Барчага Омад Узбекистонимиз нуфузи янада ошади худо хохласа