Ўзбекистондаги боғчаларда француз тили ўқитилиши кутилмоқда

Сақлаш
04:30 / 14.07.2022 11565 5

Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотларида янги методикани жорий этиш орқали француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади. Бу ҳақида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси ва Франция элчихонасининг таълим ва университетларда ҳамкорлик бўйича атташеси билан учрашувда айтиб ўтилган.

 

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда томонлар мактабгача таълим соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилган.

 

Учрашувда томонлар инклюзив таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, ушбу соҳага юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, мактабгача таълим ташкилотларида янги методикани жорий этиш орқали француз тилини ўқитиш, шунингдек, французлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек Франция таълим телеканали ва «Ақлвой» телеканали ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилган.

5 Изоҳлар

Zardilxon

12:01 / 01.01.1970

Fransuz tili o'zining muloyimligi, ohangraboligi, maftunkorligi va mulozamatliligi bilan tillar orasida alohida ajralib turadi. Fransuz madaniyati tili singari muhabbatga oshuftadir. Fransuz tili o'qituvchisi sifatida ayta olamanki, bu ikki tilni o'rganish hayotda pozitiv fikrlashni shakllantiradi. Demak, bog'cha yoshidan fransuz tilini o'rgatilishi esa bolani jahon sivilizasiyasiga mos ravishda tarbiya topishida xizmat qiladi.

Малохат

12:01 / 01.01.1970

Жуда тугри карор . Фан ривожланиши учун энг одил кадам деб уйлайман ,шу карор оркасидан канчадан канча азобланиб кийналиб келаётган укитувчиларнинг елкасига шамол тегармиди ,телевидениеда хам купайтириш кк менимча

Ruslon

12:01 / 01.01.1970

Bu taklifni qo'llab quvvatlayman .Fransuz tili fani o'qituvchilarining mavqeyi oshishi uchun tashabbus ko'rsatib bu fanni rivojiga xissa qo'shayotgan mutaxasislarga o'z minnatdorligimni bildraman

Наргиза

12:01 / 01.01.1970

Албатта бу биз француз тили устозларининг качондан бери интилаетган орзуси. Француз тилимиз камайиб кетаетгани учун купгина салохиятли устозларимиз бошка мутахасисликларга утиб кетмокда.

Munavvar

12:01 / 01.01.1970

Assalomu alaykum. Bu yangilik albatta fransuz tili mutaxassislari uchun ( men uchun ham) ularning kasbiy faoliyatini uzluksiz ravishda olib borishlari uchun juda muhim boʻlgan qadam deb hisoblayman. Bu rejalar amalga oshiriladi deb umid qilaman.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//