Ўзбекистондаги боғчаларда француз тили ўқитилиши кутилмоқда

Сақлаш
04:30 / 14.07.2022 11553 5

Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотларида янги методикани жорий этиш орқали француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади. Бу ҳақида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси ва Франция элчихонасининг таълим ва университетларда ҳамкорлик бўйича атташеси билан учрашувда айтиб ўтилган.

 

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда томонлар мактабгача таълим соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилган.

 

Учрашувда томонлар инклюзив таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, ушбу соҳага юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, мактабгача таълим ташкилотларида янги методикани жорий этиш орқали француз тилини ўқитиш, шунингдек, французлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек Франция таълим телеканали ва «Ақлвой» телеканали ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилган.

5 Изоҳлар

Matkarimov San'at Xayitbayevich

12:01 / 01.01.1970

Farzandlarimiz qancha kōp til bilsa shuncha yaxshi. Yoshlikda olgan bilim toshga ōyilgan naqshdir. Bizdan ham dunyoni lol qoldiradigan poliglotlar chiqsin

Фахриддин

12:01 / 01.01.1970

Faqat gapda bo`lmasin, omad yoshlar tarbiyasi birinchi o`rinda. Ular qancha ko`p til bo`lsa shuncha yaxshi!

Наргиза

12:01 / 01.01.1970

Бу янгиликни эшитиб хурсанд булдик.Фарзандларимиз тилни урганишсин,француз тили жуда чиройли тил.Тошкентда куп мактабларда француз тили ургатилмок,да.Биз буни к,уллаб к,увватлаймиз.

Doliyeva Buriboyevna Laylo

12:01 / 01.01.1970

Fransuz tili dunyo tillaridan biri bo'lib, uni kichik yoshdan o'rgatish yaxshi samara beradi deb xisoblayman

Muqaddas Yusupova

12:01 / 01.01.1970

Juda zór bolar edi.Bolalar yana bitta davlat tili madaniyati bilan tanishishlariga poydevor bóladi,zero til bilan hech qachon Kam bólmaydi.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//