Жамият
Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселекторда айрим ҳудудлар раҳбарлари тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилиш ўрнига масъулиятдан чекинаётганини айтиб ўтди ва лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди.
Таъкидланишича, Нурафшон шаҳар ҳокими бюрократик тўсиқлар сабаб икки йилдан буён қурилишни бошлай олмаётган тадбиркорга амалий ёрдам кўрсатиш ўрнига, мазкур ҳолат қандай қилиб президент даражасигача етиб борганини аниқлаш билан банд экани танқид қилинди.
Ғузор, Нарпай, Урганч, Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳокимлари тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратилган маблағлардан фойдаланмаётгани кўрсатиб ўтилди. Ушбу туманларга бизнес инфратузилмасини яхшилаш мақсадида жорий йилда республика бюджетидан қўшимча 262 миллиард сўм ажратилган бўлса-да, ҳали бирорта лойиҳа бошланмаган.
Йиғилишда тегишли вилоятлар ҳокимларига номи тилга олинган туман раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини қайта кўриб чиқиш топширилди. Агар улар ўз зиммасидаги вазифаларни бажара олмаса, масала бугуноқ ҳал этилиши кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, давлат раҳбари биринчи чорак якуни билан ялпи ички маҳсулоти 8,7 фоизга, саноат 8 фоизга, хизматлар 16,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги 5,1 фоизга ўсганини маълум қилди. Экспорт 5,8 миллиард долларни, хорижий инвестиция ҳажми эса 13,7 миллиард долларни ташкил қилди. Инфляция йиллик ҳисобда биринчи марта 7,1 фоизгача пасайди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77822
Жамият
56757
Жамият
55988
Жамият
51045
Жамият
//
Изоҳ йўқ