Илм-фан
Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотларида янги методикани жорий этиш орқали француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади. Бу ҳақида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси ва Франция элчихонасининг таълим ва университетларда ҳамкорлик бўйича атташеси билан учрашувда айтиб ўтилган.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда томонлар мактабгача таълим соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилган.
Учрашувда томонлар инклюзив таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, ушбу соҳага юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, мактабгача таълим ташкилотларида янги методикани жорий этиш орқали француз тилини ўқитиш, шунингдек, французлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек Франция таълим телеканали ва «Ақлвой» телеканали ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилган.
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
5 Изоҳлар
Leninza
12:01 / 01.01.1970
Assalomu alaykum bu tashabbus yo'lga qo'yilsa judayam yaxshi bo'lardi. Qo'ldan kelganicha yosh avlodlarga bu chiroyli tilni o'rgatardim. Va bu tashabbus orqali biz fransuz tili o'qituvchilari maqsadlarimizga erishardik. Zero, yoshlikda olingan bilim toshga o'yilgan naqsh kabidir.
Хамза Бобожонов
12:01 / 01.01.1970
Fransuz tilining ravnaqi va yurtimizda rivoj topishida MTM muassasalari muhim rol o'ynaydi . Bolajonlar bu tilni o'rganish orqali ko'plab bilimga ega bo'ladilar . Turizmning ta'limning rivoj topishida ham katta rol o'ynaydi . Fransuz tiliga e'tiborni kuchaytirish uchun o'rganishni bog'chalardan boshlash zarur .
Muxiba Qurbonova
12:01 / 01.01.1970
Juda o'rinli va yaxshi taklif. Fransuz tili dunyodagi eng chiroyli va mayin til. Bolalar bu tilni sevib o'rganishadi albatta. Chunki bu tilda o'ziga jalb qiladigan qandaydir sehr va joziba bor. Bundan tashqari 6ta jahon tillari orasida ingliz tilidan 2-o'rinda turadi.
Barchinoy
12:01 / 01.01.1970
Men juda xursand buldim .Fransuz tili dunyodagi eng chiroyli til
Дилбар Алланазарова
12:01 / 01.01.1970
Жуда долзарб масала.мен француз тили укитувчисиман.хозирда бу тил худди санскрит тилидек йук булиш арафасига келиб колувди.аксарият француз тили укитувчилари бошка фанга кайта укишлари бошланган эди.сабаби Ота оналар факат инглиз тилини танлашади ва шу билан фаранг тили укитувчилари мавкейи оек ости булди хисоб.