Жамият
Ижтимоий тармоқларда Қумқўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи сув ҳавзаси ранги ўзгаргани акс этган видеолар тарқалди. Унга кўра, Сурхондарё дарёсининг бир қисми нефть билан зарарланган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси расмий муносабат бериб чиқди.
Таъкидланишича, сув ҳавзасида ранг ўзгаришига Бойсун туманида 23 апрелдаги сел оқимлари қайсидир нефть суюқлик сақланаётган ва изоляциялаштирилган сунъий омборни бузиб юборган деган тахминлар берилди.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат Бойсун тумани ҳудудидаги Кофурун сойидан келган сел оқимлари билан боғлиқ бўлиб, ушбу оқим Бандихон тумани орқали оқиб ўтиб, Қумқўрғон туманига етиб келган.
“Сел оқими давомида тоғ жинслари, табиий чўкиндилар ҳамда бошқа аралашмалар сув таркибига қўшилиши натижасида унинг ташқи кўринишида кескин ўзгаришлар юзага келган бўлиши эҳтимолдан холи эмас”, дейилади хабарда.
Ҳозирда бошқарма мутахассислари томонидан ҳодиса жойида комплекс ўрганиш ишлари олиб борилаётгани, сувдан намуналар олиниб, лаборатория таҳлилларига юборилгани қайд этилган.
Сув хўжалиги вазирлиги ҳодиса сабабини маълум қилишича, Бойсун тумани “Кофрун” маҳалласидан оқиб ўтувчи Хангаронсой сойининг оқим бўйлаб чап томонида нефть сақланадиган вақтинчалик ҳовузлар бўлган.
Ушбу ҳовузлар бурғулаш чоғида ер юзасига чиққан нефть хомашёси сойга оқиб кетишининг олдини олиш мақсадида январь-февраль ойларида Eriell Group компанияси томонидан тупроқдан дамба қилиш йўли билан барпо этилган. Уларда тўпланган нефть махсус техникалар ёрдамида ташиб кетилган.
23 апрель куни Бойсун туманида рўй берган кучли ёғингарчилик натижасида Хангаронсой сойида сув кўпайиб, вақтинчалик дамбалардан сел-тошқин сувлари тошиб ўтган.
Оқибатда нефть аралашган сувлар Бандихон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Бандихонсойга, у орқали Қумқўрғон туманидан оқиб ўтувчи Сурхондарё дарёсига қуйилган. Шу куннинг ўзида “Кофурун” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Хангаронсой сойидаги бир нечта ҳовуз дамбалари Eriell Group томонидан тикланиб, сувга нефть оқиб чиқиши тўлиқ бартараф қилинган.
Эндиликда Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва вилоятдаги барча сув хўжалиги ташкилотлари томонидан сел-тошқин хавфи рўй бериши мумкин бўлган ҳудудларда назорат кучайтирилиб, кеча-ю кундуз навбатчилик ташкил этилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77821
Жамият
56756
Жамият
55988
Жамият
51045
Жамият
//
Изоҳ йўқ