Илм-фан
Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотларида янги методикани жорий этиш орқали француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади. Бу ҳақида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси ва Франция элчихонасининг таълим ва университетларда ҳамкорлик бўйича атташеси билан учрашувда айтиб ўтилган.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда томонлар мактабгача таълим соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилган.
Учрашувда томонлар инклюзив таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, ушбу соҳага юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, мактабгача таълим ташкилотларида янги методикани жорий этиш орқали француз тилини ўқитиш, шунингдек, французлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек Франция таълим телеканали ва «Ақлвой» телеканали ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилган.
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
5 Изоҳлар
Ismatova Gulchiroy
12:01 / 01.01.1970
Juda oqilona fikr. O'zbekistonga eng ko'p turistlar Fransiyadan keladi. Maktabgacha ta'lim muassasalarida fransuz tilining o'qitilishi kelajakda o'z mevasini beradi, albatta
Озода
12:01 / 01.01.1970
Албатта бошка чет тиллар каторида француз тилини хам болага ёшликдан ургатилса максадга мувофик булади. Жудаям яхши фикр бу. Хощирги глобал рмвожланиш лаврила канча тилларни билса шунча дуне юзини куради ва хар томонлама интеллектуал кадр булиб етишиб чмкади.
Umidaxon
12:01 / 01.01.1970
Bugungi rivojlanayotgan davrda yoshlikdan koʻp tillarni oʻrganish bola kelajagiga va yurtimiz ravnaqiga katta imkoniyatlar eshigini ochadi. Til o‘rganish orqali dunyoga chiqadigan va dunyo tajribalarini o‘rganib yurtimiz ravnaqiga hissa qo‘shadigan yosh avlodni tarbiyalash har tomonlama foydalidir. Ko‘p til bilish hech qachon zararga emas aksincha foydaga ishlagan. Bog‘cha yoshidagi bolalarning til o‘rganishga bo‘lgan qizishi ularga bir necha tillarni bemalol o‘rganishga katta yordam beradi. Birgina ingliz tili bilan cheklanib qolish kerak emas. Fransuz tilini bog‘chalarda o‘rgatishni qo‘llab quvvatlayman.
Ozodaxon
12:01 / 01.01.1970
Yaxshi bo'lardi farzandlarimiz fransuz madaniyatini ham o'rganadi til kamsitilmasdi
Дилдора
12:01 / 01.01.1970
Салом, зур буларди, биз французларга хам иш топиларди. Тошкентда Жахон Тиллари Университетида укиганмиз- ю, лекин мактабларда фр. Тилидан дарс йук.