Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

Сақлаш
14:23 / 24.04.2026 11 0

Ҳафта охирида республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчилик бўлмайди. “Ўзгидромет” дам олиш кунлари учун об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

 

Жума куни ҳаво ҳарорати 24-27 даража атрофида, республика жанубида ва чўл ҳудудларида 29-32 даражагача бўлади. Шанба куни кундузи ҳаво 28-31 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 32-35 даражагача исийди. Якшанба куни кўпчилик вилоятлар бўйича ҳаво ҳарорати ушбу даражалар атрофида бўлади.

 

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат 20-23 даражагача, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса 25-28 даражагача пасаяди. 25-апрель, шанба куни Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ва Фарғона водийсида баъзи жойларда, шунингдек, 26-апрель — якшанба куни Тошкент вилоятида айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

24—25-апрель кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 26-апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

 

Тошкентда жума куни ҳаво ҳарорати 25-27 даража бўлади. Шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 27-30 даража, кечалари 14-17 даража атрофида бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//