
Жамият
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори, профессор Бахтиёр Ҳасанов ва тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, Oyina.uz колумнисти Муслимбек Алижоновнинг “Мустафо Чўқай” номли янги китоби чоп этилди.
Ушбу китобда Туркистон халқининг буюк фарзанди, жамоат ва сиёсат арбоби, таржимон ва ношир Мустафо Чўқайнинг шонли ҳаёт йўли ва фаолияти, ҳамда унинг “Ёш Туркистон” журналида чоп этилган Туркистон Мухторияти, тарихий сиймолар, миллий истиқлол кураши, миллий кадрлар масаласи ҳамда қишлоқ хўжалигига доир мақолалари китобхонлар учун тақдим этилган.
Шунингдек, ушбу китобда Мустафо Чўқайнинг “1917 йил хотира парчалари” номли туркум ёдномалари илк маротаба тўлақонли шаклда эълон қилинмоқда.
Китоб ХХ аср биринчи ярмидаги Туркистон тарихига қизиқувчи тадқиқотчилар ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган боълиб, бу улуғ шахснинг ҳаёти ва фаолиятини тадқиқ этиш йўлидаги эзгу ишларнинг давоми ҳисобланади.
Қуйида Oyina.uz колумнисти Муслимбек Алижоновнинг айрим мақолаларидан ҳавола келтирилган:
“Мен Туркистоннинг озод бўлишига ишонаман” – Мустафо Чўқайнинг сўнгги кунлари қандай ўтган?
Император Николай II нинг қизларини ўқитган ўзбек – Саид Камолхон Қаҳҳоров
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ