Жамият
Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 25 июнда қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан эса шу йилнинг 21 сентябрда маъқулланган.
Қонун билан «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, миллий, диний адоватни келтириб чиқарувчи, Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини, тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишларни ёки ҳаракатларни содир этган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг «Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати»га киритилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, энди чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс агар Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, шунингдек, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи, Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини, тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилса, уларнинг бундай хатти-ҳаракатлари мамлакатда бўлиши номақбул деб топилишга асос бўлади ва улар рўйхатга киритилади.
Бундай турдаги шахсларни рўйхатга киритиш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгаши, Сенати кенгаши ҳамда махсус ваколатли давлат органларининг тақдимига асосан амалга оширилади.
Рўйхат Ташқи ишлар вазирлиги томонидан юритилади.
«Рўйхатга киритилган чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришига йўл қўйилмайди, шунингдек унга Ўзбекистонда банк ҳисобварақларини очиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчмас мулкни сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади, бундан унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган мулкни бегоналаштириш мустасно», дейилади ҳужжатда.
Мазкур хатти-ҳаракатлар билан рўйхатга киритилган шахсларнинг рўйхатда бўлиш муддати 5 йил бўлиб, агар улар рўйхатга киритишнинг тегишли асосларини ушбу давр мобайнида бартараф этмаса, муддат узайтирилади, яъни рўйхатдан чиқариб юборилмайди.
Бордию улар тегишли асосларни бартараф этган бўлса, у томонидан берилган мурожаатга ёхуд рўйхатга киритиш ҳақида тақдимнома берган тегишли давлат органининг илтимосномасига асосан муддатидан олдин рўйхатдан чиқарилиши мумкин.
Мамлакат ҳудудида бўлиши номақбул деб топилган чет эллик томон вақтинча ёки доимий тарзда Ўзбекистонда яшаётган бўлса, унинг Ўзбекистонда яшаш ва бўлиш ҳуқуқи бекор қилинади. Бу ҳақида мазкур томон ташқи ишлар вазирлиги томонидан 3 иш куни ичида хабардор қилинади.
Хабарнома олган чет эллик шахс 10 кун ичида ихтиёрий равишда мамлакатдан чиқиб кетиши шарт. Акс ҳолда, у депортация қилинади.
Маълумот учун, рўйхатга киритиш ҳамда уни юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Аввалроқ ушбу мавзу атрофида жамоатчилик фаоллари томонидан муҳокамалар бўлиб ўтганди. Жумладан, Шерзодхон Қудратхўжанинг блогер Кирилл Альтманга берган интервьюси Россияда кескин реакция берганди. Ўшанда Қудратхўжа Ўзбекистонда яшаётганлар ўзбек тилини билиши кераклиги ҳақида гапирган эди. Албатта, шу вақтнинг ўзидаёқ ўзбек жамоатчилиги ҳам унинг фикрлари қўллаб-қувватлаганди.
Бундан ташқари, Россия Тошкентдаги мактабда ўқувчини урган ўқитувчига мамлакатга киришни тақиқламоқчилиги ҳақидаги хабарлар ҳам анчагина шов-шувларга сабаб бўлганди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ