Якшанбадан ҳарорат пасайиши кутилмоқда

Сақлаш
12:28 / 12.09.2025 8 0

Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳарорати пасая бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

 

Жума ва шанба кунлари республиканинг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +30…+35 даража атрофида, жанубда кундузи +37…+39 даражагача бўлади.

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат +20…+25 даражагача пасаяди.

 

12 сентябрь куни кундузи шимолда ва чўл ҳудудларда, дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Якшанба куни ҳаво ҳарорати кундузи +25…+30 даражадан, жанубда +33…+35 даражадан юқори бўлмайди.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади, 10−12 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати жума куни +33…+35 даража, шанба куни +31…+33 даража, якшанба куни +27…+29 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +16…+19 даража бўлади.

 

Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари +10…+15 даражагача, кундуз кунлари +20…+25 даражагача пасаяди.

 

Республиканинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//