Сиёсат
БМТ Бош ассамблеяси доирасида Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўз Telegram каналида маълум қилган.
Унинг ёзишича, томонлар стратегик шерикликнинг долзарб мавзулари, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан атрофлича суҳбат ўтказган.
«Анъанага кўра, ҳамкорлигимиз кун тартиби кенг бўлиб, барча соҳаларни қамраб олади. Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди. Биз иттифоқчилик руҳидаги доимий мулоқотимизни давом эттиришга келишиб олдик», дейди расмий ўз хабарида.
Олдинроқ Россия Тошкентдаги мактабда ўқувчини урган ўқитувчига мамлакатга киришни тақиқламоқчи бўлгани, Миллий тикланиш партияси раиси Алишер Қодиров ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов мазкур вазиятга муносабат билдиргани ҳақида хабарлар берилган эди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ