Маданият
2 май куни пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий уй музейида «Ўткан кунлар» романининг 100 йиллиги муносабати билан «Мозийга қайтиб» номли адабий-маърифий тадбир ташкил этилмоқда. Абдулла Қодирий уй музейи, «Янги Ўзбекистон» университети, «Ўзбеклигим-ўзлигим» ННТ ва Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби томонидан ташкил этилаётган ушбу тадбир ахборот ҳамкори – Ойина.уз портали.
Дастур давомида миллий либослар ва сўзаналар кўргазмаси, АҚШдан олиб келинган Тошкент палаклари тарихи ҳақидаги чиқишлар, «Ўткан кунлар» ва жадид адабиёти мавзусида интеллектуал мусобақа, саҳна кўринишлари ва хайрия аукциони бўлиб ўтади.
Эслатма: хайриядан тушган маблағлар А.Қодирий уй музейини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Манзил: Абдулла Қодирий уй-музейи
Кун: Савр ойининг 15-санаси (2 май, 2026 йил)
Вақт: 11:00–17:00
Тадбирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш
Тадбир дастури
Интеллектуал мусобақа учун:
Жамоа бўлиб: рўйхатдан ўтиш
Якка тартибда: рўйхатдан ўтиш
Тошкент осмонида Отабек руҳи,
Айрилиқ, бўзаси, «Дутор навоси»…
Самарқанд дарвоза чорлар, у куни…
Кўрикдан ўтадур беклар либоси…
Марғилон ҳавосин ола келинглар,
Гўзал Кумушойлар, ойдинроқ Ойдан.
Паранжи, қаболи сулув келинлар,
Кўзимиз нигорон Иккинчи Мойдан.
Хумор кўз, ҳинду ҳол… дилларни доғланг,
Зебигардонлардан учсин бошдан ғам.
Йигитлар, мурсакнинг устидан боғланг,
Қовоқ девонанинг белбоғини ҳам.
Қодирий руҳини этажакмиз шод,
Ишком, айвонларда жўш ургай илҳом.
Ғазал айтишурлар Анвар ва Раъно,
Дунё ҳеч кўрмаган олий издиҳом.
Кўклам, биринчи Мой, Бешёғоч даҳа,
Жулқунбой ҳовлиси мунтазир Сизга.
Мозий аро кезиб, бир ўшандақа,
Миллий либосларда кўрининг Бизга.
Маданият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77820
Жамият
56756
Жамият
55988
Жамият
51045
Жамият
//
Изоҳ йўқ