Жамият
Хабарингиз бор, Oyina.uz “Адабиётга ким нима билан кириб келган” мавзусида 14 нафар ижодкорнинг шаржини эълон қилган, Фахриёр, Эркин Аъзам ва Усмон Азим ўзлари акс эттирилган карикатураларни сотиб олган эди.
Куни кеча Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби раҳбари Ҳилола Назирова барча шаржларнинг нусхаларидан сотиб олди. Суратларни топшириш пайти тил ва адабиёт ўқитувчилари мактабнинг кутубхонасида шаржларга қараб, уларда қайси шоир-ёзувчи тасвирланганини аниқлашга киришиб кетдилар.
– Болалар ўзбек адабиёти вакилларини таниб ўсиши керак. Келгусида ўзлари ҳам қўлига қалам олиб, ижод қилишни бошлайдилар. Бу шаржлар эса уларни адабиёт оламига қизиқтириш учун ўзига хос сабаб бўлади. Биз уларга замондош ёзувчи-шоирларимиз ҳақида иншолар ёздирмоқчимиз, – деди мактаб раҳбари Ҳилола Назирова.
Ўйлаймизки, адабий шаржлар мактаб деворларини безаб, бўлажак ижодкорларга ҳаётга бироз кулги аралаш қараш, ўз хатти-ҳаракатлари ва ойнадаги аксларига табассум билан боқиш ҳам зарар қилмаслигини эслатиб туради.
Шаржлар рассом Умид Сулаймоновнинг ижод маҳсули бўлиб, Oyina.uz портали таҳририяти ғоясига кўра ишланган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ