Жамият
Фарғона водийсида Қўқон, Наманган, Андижон ва Марғилон шаҳарларини боғловчи янги электропоезд қатнови ишга туширилди.
Давлат раҳбари жамоатчилик вакиллари билан бирга ушбу йўналишдаги илк поездда Қўқон шаҳридан Марғилон шаҳрига келди.
Хабарга кўра, мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги «2030 йилга қадар темир йўл транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш кўрсаткичларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида амалга оширилди.
Лойиҳа аҳоли зич яшайдиган Фарғона водийсида транспорт қатновини яхшилаш, фуқароларга қулай, хавфсиз ва арзон хизмат кўрсатиш, йўловчи ташиш ҳажмини оширишга хизмат қилади.
Таъкидланишича, 324 километрлик ушбу темир йўл ҳалқаси водий вилоятларини ўзаро янада яқинлаштириб, аҳоли, тадбиркорлар ва сайёҳлар учун янги имкониятлар очади.
Янги поезд Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводида ишлаб чиқарилган. Олти вагондан иборат, 586 ўринли поезд соатига 120 километргача тезликда ҳаракатлана олади.
Чипта нархи 15 минг сўм этиб белгиланган. Бу автомобиль транспортига нисбатан анча арзон ва қулайдир. Кунига 1,5 минг, йилига қарийб 600 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти ҳудудда иқтисодий фаолликни оширишга ёрдам беради.
Вагонларда иқлим назорати тизими ва кондиционерлар ўрнатилган. Бепул Wi-Fi, гаджетлар учун USB-портлар мавжуд. Ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус кўтаргичлар, кенг жойлар ва мослаштирилган ҳожатхоналар кўзда тутилган. Велосипедларни ташиш учун маҳкамлагичлар йўловчиларнинг сафардан кейин ҳаракатланиш имкониятини янада кенгайтиради.
Вагонлардаги видеокузатув ва зарба кучини камайтирувчи креш-тизимлар халқаро хавфсизлик стандартларига мос келади.
Йўл давомида Президентимиз вилоят фаоллари билан ҳудудда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашди.
Янги темир йўл ҳалқаси Фарғона водийсининг туризм салоҳиятини ҳам янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди. Бекатлар атрофида хизмат кўрсатиш шохобчалари, меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш масканларини ташкил этиш зарурлиги, бу маҳаллий аҳоли учун қўшимча даромад манбаини яратиши қайд этилди.
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ