1336 йил 9 апрель (ҳижрий 736 йил 25-шаъбон) – Темурбек (Амир Темур, Буюк Темур, Соҳибқирон Амир Темур) Кеш вилоятида Муҳаммад Тарағай оиласида дунёга келган.
Отаси – Муҳаммад Тарағай нуфузли беклардан бўлиб, катта ер-мулк эгаси, ҳокимият ишларидан йироқ, маърифатпарвар, атрофида олиму фузалоларни тўплаган киши сифатида танилган. Унинг никоҳида икки хотини бўлиб, каттаси Қадақ хотундан Ширинбека туғилган.
Темурбекнинг онаси Такина хотун (Тегина Бегим Моҳ) Бухоро садр аш-шариаси Убайдулло ибн Маҳмуд ал-Маҳбубий авлодларидан бўлган. Ҳаёти ҳақида маълумотлар кам.
Бу пайтда Алауддин Тармаширхон (ҳукмронлиги 1326–1334 йиллар, пойтахти Бухоро) вафотидан кейин Мовароуннаҳрда Чингизийлар салтанати парокандаликка учраган, фақат 1343 йилга келиб Қозонхон тахтга чиққач, нисбатан тинчлик ўрнатилганди.
1340–1343 йиллар – болалик, «Подшо билан вазир» сингари ўйинлар, тенгдошлар орасида алоҳида белгиларнинг намоён бўлиши.
1343–1351 йиллар – мадрасада таҳсил. Тоғларда. Чўпонлар ҳузурида. Ов. Рўзғор юмушларини бошқариш.
Кеча-кундуз иши эди чун шикор,
Бу иш бирла ўткарар эди рўзғор.
Яздий
1346 йил, қиш – маҳаллий ҳукмдорлардан Қазағоннинг (балки Қатағондир, қароргоҳи ёзда Солисаройда, қишда Балхда бўлган) Қозонхон устидан ғалаба қозониши ва тахтга чиқиши. Пойтахтнинг Занжирсаройдан Бухорога кўчирилиши. Мовароуннаҳрда Чингизийлар ҳукмронлигига вақтинча чек қўйилиши.
1352 йил – Муҳаммад Тарағай боболардан қолган одат бўйича ота мулкига эгалик қилиш, навкарларга бош бўлишни ўғли Темурбекка ўтганини маълум қилиши. Амир Қазағон хизматида мингбоши. Хуросон ва Хоразм юришларида жасорат кўрсатди.
1354 йил – Темурбекнинг Қарши бекларидан Жоку барлоснинг қизи Турмиш (Нурмушк) оқага уйланиши.
1356 йил – Соҳибқироннинг фарзандлари – Муҳаммад Жаҳонгир ва Умаршайх (баъзи тарихий далиллардан унинг 1354 йили туғилганини тахмин қилиш мумкин) дунёга келиши.
Темурбекнинг амир Қазағоннинг набираси Ўлжой Туркон оқага уйланиши.
1358 йил – амир Қазағоннинг ўз куёви Қутлуғ Темур томонидан ўлдирилиши. Тахтга амир Абдуллонинг ўтириши. Мамлакат пойтахтининг Самарқандга кўчирилиши.
1359 йил – Мовароуннаҳр амирларидан Баён сулдуз ва Ҳожи барлоснинг амир Абдуллога қарши бош кўтариши.
1360 йил – Мовароуннаҳрнинг ўнга яқин мустақил бекликларга бўлиниб кетиши.
Баҳор – Мўғулистон хони Туғлуқ Темурнинг Мовароуннаҳрга юриши.
Падари бузруквор Муҳаммад Тарағай вафот этди. Кеш ҳокими Ҳожи барлоснинг Хуросонга қочиши.
1361 йил боши – Туғлуқ Темур томонидан Кеш беклигининг Амир Темурга суюрғол (мулк) қилиб берилиши. Амир Темур ва амир Ҳусайн ўртасида ҳарбий иттифоқнинг вужудга келиши.
Март – Туғлуқ Темурнинг иккинчи марта Мовароуннаҳрга юриш қилиши.
Куз – Илёсхожанинг Мовароуннаҳр хони деб эълон қилиниши, Чингизийлар ҳукмронлиги қайта тикланиши.
Амир Темурнинг Туғлуқ Темур томонидан сипоҳсолор (қўшин бошлиғи) этиб тайинланиши.
1362 йил – сипоҳсолор Темурбекнинг мўғул қўшинидан ажралиб чиқиши. Сўхори қишлоғида пир Саййид Мир Кулол ҳузурида. Бадахшонга эмас, Хоразм томонга йўл олиш.
Амир Темурнинг олтмиш навкар билан Хива ҳокими Таваккал (Тўкал) баҳодирнинг минг кишилик қўшинини енгиши.
Баҳор-ёз – Амир Темурнинг Мохон (Марв) бекларидан бири Алибек ертўласида 62 кун тутқунликда бўлиши.
Ёз – Самарқандда ва Ачиғи (Ниёзий) кентида (48 кундан) яшириниб юриши.
Жета лашкари Термизни талаши.
Куз-қиш – Гармсир вилоятининг эгалланиши, Зуранжга ҳужум пайтида яраланиб, икки ой даволаниши. Пир, шайх Зайниддин Тайободий ташрифи ва руҳий далдаси.
1363 йил – Тошкўприк (Вахш дарёси устида) яқинида Илёсхожа қўшинлари устидан ғалаба. Кешнинг эгалланиши ва Мовароуннаҳрнинг мўғуллардан деярли тозаланиши.
Туғлуқ Темур вафот этади.
Амир Темур ва амир Ҳусайн Ғузордаги Хўжа Шамс мозорида дўстлик учун онт ичади.
1364 йил, қиш – чегараларни мустаҳкамлаш мақсадида фаслни Тошкентда ўтказиш.
Қурултой. Амир Темур – Кешда, амир Ҳусайн – Солисаройда ҳоким.
Ём суви атрофи (Тошариқ, Қуббаиметин мавзеси)да Амир Темур ва амир Ҳусайннинг Илёсхожа билан тўқнашуви.
1365 йил – қишни Қаршида ўтказиш.
Баҳор – Илёсхожа Жетадан қайтди.
21–22 май – Мўғулистон хони Илёсхожага қарши Амир Темур ва амир Ҳусайннинг бирлашган қўшинлари ўртасида машҳур «Лой жанги» бўлиб ўтди.
Илёсхожа қўшинларининг Самарқандни қамал қилиши.
Сарбадорларнинг бебошлиги, халқ норозилиги.
1366 йил, ёз – амир Ҳусайннинг синглиси, Темурбекнинг рафиқаси Ўлжой Туркон оқанинг вафот этиши билан Амир Темур ва амир Ҳусайн ўртасидаги муносабатнинг узилиши.
Мироншоҳ Мирзо туғилди (онаси – канизак Менглибека оқа).
Куз – амир Ҳусайннинг Амир Темурни ҳийла билан қўлга тушириш учун Чакчак дарасида уюштирган фитнасининг барбод бўлиши.
1367 йил, баҳор – Амир Темур ва амир Ҳусайн ўртасидаги Чакдоликда тўқнашув.
Темурбекнинг Мохонга кетиши.
Ёз – Ширкент орқали 243 йигит билан Қаршига ҳужум қилиш ва 12 минг аскар қўриқлаётган шаҳарнинг эгалланиши.
Ҳусайн билан Қарши, Самарқанд ва Жиззах атрофларида тўқнашувлар.
1368 йил – Соҳибқироннинг қишни Тошкентда ўтказиши. Амир Ҳусайн ҳузуридан уламоларнинг келиши ва ярашув.
Балх ва Бадахшон томонларга назорат юришлари.
1369 йил – Жета ҳукмдори Қамариддиннинг Тошкентга ҳужуми.
Соҳибқирон ҳаётидаги энг оғир жанг (Қўнғуз алангида 13 киши билан бадахшонликларга асир тушган 130 отлиқни озод қилиш).
Амир Ҳусайннинг нобоп талаблари. Муносабатларнинг ўта кескинлашиши.
1370 йил – Ҳусайнга қарши ҳал қилувчи юриш. Саййид Барака Амир Темурга Термиздан 3 йиғоч беридаги Бўёйи мавзеида ҳокимият рамзлари бўлмиш ноғора ва байроқни топширди.
Март – амир Ҳусайннинг амир Кайхусрав томонидан ўлдирилиши.
9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур Кўрагоннинг Мовароуннаҳр ҳукмдори деб эълон қилиниши.
1370 йил, куз – Самарқандда қурултой чақирилди.
Шибирғонга, Зиндачашм устига юриш.
Оқ Ўрда ва Олтин Ўрдадан элчиларнинг келиши.
1371 йил, баҳор – Жета сари биринчи юриш.
1372 йил, баҳор – Хоразмга илк юриш. Хонзодани келин қилиш шарти билан сулҳ тузилди.
Салтанатда жиддий ислоҳотларга киришилди.
1373 йил, январь – Хоразмга иккинчи юриш Ҳусайн ўрнига ўтирган Юсуф Сўфи ваъдасини бажармагани учун узр сўрайди, ярим йўлдан қайтилади.
1374 йил, март – Хонзоданинг келин қилиб олиб келиниши.
Чегараларда ҳарбий тўқнашувлар.
1375 йил баҳори ва ёзи – Қамариддинга қарши муҳофаза жанглари. Жаҳонгир Мирзо асирлар ва Дилшод оқани Самарқандга олиб келди.
Июнь-июль – Хоразмга ва Жетага қарши бир пайтда учинчи ва тўртинчи юриш.
1375 йил, 26 декабрь – мўғуллар томон юриш.
Қатвон мавзесида қаттиқ совуқдан тўхташ.
1376 йил, 23 февраль – яна Қамариддин изидан. Дилшод оқа Соҳибқирон никоҳида.
Баҳор – Жета устига ҳал қилувчи юриш. Мўғуллар қаршилигининг бутунлай бартараф этилиши ва ҳудудларда тўла ҳукмронликнинг таъминланиши.
Умаршайх Мирзо – Андижон ҳокими.
Жаҳонгир Мирзо вафот этди.
Тўхтамишнинг Соҳибқирон ҳузурига келиши. Унга Ўтрор ва Саброннинг берилиши.
1377 йил, март – Оқ Ўрда устидан зафар.
Тўхтамиш – Дашти Қипчоқ хони.
20 август – Шоҳрух Мирзо туғилди.
1378 йил – Боғибеҳишт қасри ва чорбоғи қурилди. Соҳибқирон Туман оқага уйланди. Қишни Занжирсаройда ўтказди.
1379 йил, февраль – Хоразм устига тўртинчи юриш.
Умаршайх Мирзо Андижонда Гулистон боғини барпо қилишга киришди.
1380 йил – Оқсарой қурилишининг бошланиши.
Мироншоҳ Мирзо қўмондонлигида 25 минг лашкар Хуросонга йўл олди.
1381 йил, февраль-апрель – Соҳибқироннинг Хуросонга юриши.
Бобо Сангу, Зайниддин Тайободий билан учрашувлар. Фўшанж қалъасининг олиниши. Ҳиротнинг таслим бўлиши, Қуртлар сулоласи тугади.
Тоғайшоҳ Оқабегим вафот этди.
1382 йил, қиш – яна Хуросонга юриш.
Мироншоҳ Мирзо – Хуросон ҳокими.
1383 йил – бутун Хуросон ва Мозандароннинг бўйсундирилиши.
Форсга элчиларнинг юборилиши.
Дилшод оқа ва Қутлуғ Туркон оқа вафот этди.
Тўхтамишнинг Хоразмга ҳужуми.
1384 йил, баҳор – Соҳибқироннинг амир Валига қарши Мозандарон, Ироқи Ажам, Султонияга юриши.
Райда қишлаш.
1385 йил, май – Самарқандга қайтиш.
Қиш – Занжирсаройда.
1386 йил, қиш – Тўхтамиш Табризни талади.
Уч йиллик юришнинг бошланиши. Гуржи подшоҳи Багратнинг исломни қабул қилиши.
Форс тасхирига киришилди.
1387 йил – Соҳибқирон Табриз атрофидаги Кўкчатенгиз (Урмуя кўли) бўйига келиб тушди. Сароймулкхоним Самарқанддан Шоҳрух (10 ёш) ва Халил Султон (3 ёш) билан восил бўлди.
15 ноябрь – Исфаҳондаги қўзғолон.
Тўхтамиш Занжирсаройга ўт қўйди.
13 декабрь – Соҳибқирон Шероз яқинидаги Тахтиқорача манзилига келиб тушди. Уламолар билан машварат. Машҳур шоир Ҳофиз Шерозий (1325–1390) билан суҳбат.
1388 йил – Анқа Тўранинг Жетадан келиб, Сайрамга, Тошкентга ҳужум қилиши.
Февраль – Самарқандга қайтиш.
Баҳор – Хоразмга бешинчи юриш.
Шоҳрух, Муҳаммад Султон, Пирмуҳаммаднинг уйланиш тўйи тантаналари.
1389 йил, ёз – Мўғулистон устига ҳал қилувчи юриш. Оқёр мавзеи (Афто, Оққоп, Дарбанд яқини)да катта қурултой.
1390 йил – Мироншоҳ Мирзо Самарқандга, Соҳибқирон ҳузурига келди.
Куз – Тўхтамиш устига юришнинг бошланиши. Тошкентда қишлаш.
Қадақ хотун вафот этди.
1391 йил, 19 январь – қўшин Тошкентдан Олтин Ўрда сари йўлга тушди.
21 февраль – Қораоспонда тўхташ, Тўхтамиш элчиларининг келиши.
Апрель – Улуғ тоғда минора тикладилар ва эсдалик тоши ўрнатдилар. Бу жой ҳозирги Бойқўнғир космодроми ўрнига тўғри келади.
9 май – Соҳибқироннинг қўшинни кўздан кечириши.
Май – Тобол, Урал (Ёйиқ), Ик (Ийиқ) дарёларидан кечиб ўтиш.
18 июнь – Самара шаҳри шимолидаги Қундузча (Кондурча) мавзеида Тўхтамишхон лашкари билан жанг ва ғалаба.
Июль – ҳозирги Тольятти шаҳри яқинида қўшинга бир ой дам берилди.
Мироншоҳ Мирзога Тошкентдан Хуросонга жўнаб кетишга рухсат этилди.
Октябрь – Ўтрорга келиш. Қишни Тошкентда ўтказиш.
Декабрь – ғолиб қўшин Самарқандга қайтди.
1392 йил 21 март – Соҳибқирон Тошкентдан Самарқандга йўл олди. Сирдарё бўйларида ов.
Пирмуҳаммад Жаҳонгир Мирзо ўғлига Синд дарёсигача бўлган ҳудудлар ҳукмронлиги топширилди.
24 май – беш йиллик юришнинг бошланиши.
24 июнь – Бухорода. Соҳибқироннинг бетоблиги.
Июль – Эрон сари юриш бошланди.
Омул, Сори, Моҳон қалъалари эгалланди.
Жайҳундан ўтиб, Мозандарон вилояти қайта тасарруфга олинди. Қавмларни бирлаштириш ва ободончилик тадбирлари ўтказилди.
19 сентябрь – Астрободга етиб, Журжон дарёси яқинига тушдилар.
Куз-қиш – Журжон вилоятида муқим яшаш ва Самарқанддан маликалар ҳамда набираларни чорлаш.
1393 йил, 9 январь – қўшин яна йўлга тушди.
1 март – Дизпул кўпригидан ўтилди.
10 март – Шероз томон йўлга тушилди.
Апрель – Музаффарийларга қарши кураш. Шоҳ Мансурнинг енгилиши.
Умаршайх Мирзо – Форс мамлакати подшоҳи.
10 май – Исфаҳонга юриш. Муҳаммад Султон билан дийдорлашув.
Июнь – Исфаҳонда Ҳулогу мулкининг Мироншоҳ Мирзога топширилиши.
Август-сентябрь – Бағдодга етиб борилди ва эгалланди.
Тарихчи олим Низомиддин Шомий билан илк учрашув.
Миср подшоҳи Барқуққа хат ва элчилар юборилди.
31 октябрь – шайх Баҳлул мозори зиёрати.
9 ноябрь – Тикрит қалъасига етиб келдилар.
1 декабрь – қалъа эгалланди.
1394 йил, 3 январь – Руҳа шаҳридаги оташкадани кўрдилар.
16 январь – Умаршайх Мирзо йўлда, Курдистонда ҳалок бўлди.
22 март – Мордин қалъасининг ишғол қилиниши ва Муҳаммад Тарағай (Улуғбек) туғилгани ҳақидаги хушхабарнинг тарқалиши.
Апрель – 3–4 минг йиллик Ҳомуд қалъаси 2-3 кунда эгалланди.
26 май – Табриздан Шоҳрух Мирзо келиб, Марандга яқин жойда Соҳибқирон билан кўришди.
8 июнь – Соҳибқирон Султонияда турган оила аъзоларини бориб кўрди.
18 июнь – Авник қалъасига етиб келдилар ва унинг фатҳига киришилди.
1 август – қалъа ҳокими Миср (Қора Муҳаммаднинг ўғли) енгилганини тан олди. Унинг гуноҳи Муҳаммад Султонга бағишланди.
6 август – ҳожи Сайфиддинбек Самарқанддан саломлар келтирди.
14 август – Иброҳим Султон туғилди.
17 сентябрь – Шоҳрух Мирзо Самарқандга ҳоким этиб тайинланди.
Октябрь – Грузияга юриш.
Қишни Кўра дарёси бўйларида ўтказдилар.
1395 йил, 28 февраль – Тўхтамиш устига юришнинг бошланиши.
Мироншоҳ Мирзо Хуросон ҳокимлигини тарк этиб, Озарбойжонга кўчди. Амирзода Умаршайх ва Жаҳоншоҳ ибн Жокунинг ўғли Рустам унга ҳамроҳлик қилди.
22 апрель – Терек ва Кўра дарёлари оралиғида Тўхтамиш устидан қозонилган оламшумул ғалаба.
Май – Муҳаммад Султон – Москвада.
Рус ерларида зафарли юриш.
26 август – Андреан ва Наталиянинг илтижолари қабул бўлган кун, яъни Соҳибқирон Амир Темурнинг музаффар қўшини Русга шикаст етказмай, ортга қайтди.
Ноябрь – ғолиб қўшин Астраханда.
Сарой Берка тасхир қилинди.
1396 йил, март – Бокуга келиб тушдилар.
Рамазон ойи Ҳамадонда ўтказилди.
18 июль – Самарқанд сари йўлга тушилди.
Зафар тантаналари.
Самарқандда ободончилик ишлари. Боғишамол қаср-боғи қурилди.
Вақтинча ҳукмдор қилиб қолдирилган Оллоҳдод ўрнига Шоҳрух Мирзо Хуросон ҳукмдори этиб тайинланди. Унга йигирмага яқин таниқли беклар ҳамроҳлик қиладиган бўлди.
1397 йил – Рамазон ойи Шаҳрисабзда кутиб олинди.
Куз – Тошкентга ташриф. Шоҳрухия шаҳри қурилиши билан танишиш. Яссида Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини қуришга фармон.
22 ноябрь – Тўкалхоним Самарқандга етиб келди.
1498 йил, 19 февраль – Муҳаммад Султон Хитой чегарасидаги Ашпарага юборилди.
Кеш довони яқинида Тахтиқорача боғи ва кўшкининг бунёд этилиши.
Шоҳрух Мирзо отасини кўриб келиш учун Астрободдан Кешга келди.
1498 йил, баҳор-ёз – Ҳиндистон томон йўлга чиқилди.
Саодатманд қўшин Амудан кечиб, Хулм, Ғазни, Саманган, Бағлонни ортда қолдириб, Андаробга тушди. Баланд чўққилардан ўтилиб, қоралибослар муросага келтирилди.
Кейин Кобулда. Моҳигир ариғи қазилиб, шаҳарга тоза сув олиб келинди.
Дашти Қипчоқдан элчилар.
31 август – Эрёб қалъасида хоинлик. Эртаси Шанузонда.
20 сентябрь – Синд дарёси қирғоқларида.
Бир пайтлар Султон Жалолиддин кечиб ўтган жойда кўприк қурилди.
5 октябрь – Жамула ва Чиноба дарёлари қўшилган Ҳавели шаҳрига етиб, дарёга кўприк боғладилар. Бу ишни ҳеч ким эплай олмаганди.
26 октябрь – Биёҳ дарёси бўйида шаҳзода Пирмуҳаммад билан дийдорлашиш.
30 октябрь – Жанжонда Соҳибқирон шарафига Пирмуҳаммад Мирзо базм уюштирди.
5 ноябрь – қўшинларнинг Ажуданга келиши.
6 ноябрь – Соҳибқироннинг шайх Фарид Шакарганж қабрини зиёрат этиши.
7 ноябрь – Батнир қалъасига келиш ва қалъадан рожа Долчиннинг чиқиб, итоаткорлик билдириши.
14 ноябрь – Феруз қалъасининг олиниши.
17 ноябрь – Сарасати, Ражабпур, Амаруни қалъаларининг олиниши.
18 ноябрь – Гуҳна даштида тўхташ.
21 ноябрь – Қаҳқар дарёси бўйида тўхташ.
25 ноябрь – Копла кўприги ёнида тўхташ.
29 ноябрь – Бакран кўприги ёнида тўхташ.
30 ноябрь – Сомнатда тўхташ.
2 декабрь – қўшин Асанди шаҳрида.
3 декабрь – Туғлуқпур қалъасида.
4 декабрь – Панипат шаҳрида.
17 декабрь – Деҳли атрофида жанг.
20 декабрь – Деҳлидаги жомеъ масжидида Соҳибқирон номи хутбага қўшиб ўқилди.
1399 йил 1 январь – ортга қайтиш, Ферузободга келиш.
2 январь – Вазирободга ташриф.
3 январь – Мудулга ташриф.
4 январь – Гатага ташриф.
5 январь – Боғободга ташриф.
8 январь – Мирот қалъасида.
9 январь – Мирот қалъаси ёнида жанг.
10 январь – Ганг дарёси соҳилида тўхташ.
12 январь – Туғлуқпур қалъасида.
13 январь – Кубла довони орқали ўтиш.
14 январь – Ганг дарёсига қайтиш.
18 январь – Сувалак тоғи яқинида тўхташ.
19 январь – Пирмуҳаммад Жаҳонгир уйида тўхташ.
20 январь – Сава масканида тўхташ.
22 январь – Гандарга келиш.
23 январь – Жамму вилоятининг Байла қишлоғида тўхташ.
Февраль – Сувалак ва Карака тоғларидаги ўнлаб қалъалар мусаххар этилди, Бағроз, Ратан, Байла, Манур, Лағоварда мусулмончилик жорий қилинди.
3 март – Чиноб дарёсидан кечиб ўтиш.
Табриздан Мироншоҳ Мирзонинг аъёнлари совғалар келтиришди.
7 март – Кашмирнинг Жаҳон қишлоғида тўхташ.
8 март – Синд устидаги янги кўприкдан ўтилди. Соҳибқироннинг қўшиндан ажралиб, Самарқандга жадал йўл олиши.
9 март – Амир Темур Сомнатда.
11 март – Бонуга ўтиш жойида тўхташ.
13 март – Нагар қалъасига келиш ва қалъада таъмирлаш ишларининг бошланиши.
17 март – Шайх Муборакшоҳ қишлоғида тўхташ.
18 март – Арамак Даҳанга келиш.
19 март – Сурхоб қишлоғида тўхташ. Кобулга ташриф. Жўйинав канали соҳилига келиш.
27 март – Саманган масканида.
28 март – Тошқўрғон (Хулм)да.
29 март – Жайҳундан ўтилди. Зафарнишон қўшиннинг сарой аъёнлари томонидан кутиб олиниши.
30 март – Термизга келиш.
31 март – Термиздан чиқиб, Жаҳоншоҳ ва Турки Гармоб қишлоқларида тўхташ.
2 апрель – Оби Барякда тўхташ.
3 апрель – Чакдоликда тўхташ.
4 апрель – Қўзимунчоқда тўхташ.
5 апрель – Дулбуржига келиш.
7 апрель – Соҳибқирон – Кешда.
21 апрель – Кешдан жўнаш.
22 апрель – Чинор масканида тўхташ.
23 апрель – Қутлуғ юртда тўхташ.
25 апрель – Тахтиқорачада тўхташ.
26 апрель – Давлатободда, Қасрижаҳоннамода тўхташ.
27 апрель – Боғидилкушода.
28 апрель – Самарқандда. Соҳибқироннинг Қўсам ибн Аббос қабрини зиёрат этиши.
10 май – Амир Темурнинг Бибихоним жоме масжиди пойдеворига ғишт қўйиши ва қурилишнинг боришини шахсан кузатиб туриши. Боғлар бунёд этилиши.
10 сентябрь – юришнинг бошланиши. Муҳаммад Султон – Самарқанд ҳокими.
Соҳибқирон Озарбойжон томонга жўнади. Султонияга етиб келди. Мироншоҳ фолиятига баҳо берилди.
Қиш – Қорабоғда. Кавказ томон юришлар.
Андижон ҳокими Искандар Мирзонинг ўзбошимчалиги.
1400 йил, ёз – Венеция савдогарлари Боязид устидан шикоят қилдилар.
Боязид Арзирум ва Арзинжонни босди.
Соҳибқирон Боязидга хат ёзиб, элчи жўнатди.
Август – Амир Темурнинг Каппадокия (Абулистон) ва Малатияга юриши. Соҳибқирон қўшини Сивосга келди, 17 кунда қалъа олинди.
27 сентябрь – Суриядаги Биҳешти ва Айнтоб қалъаларининг олиниши.
Султон Фаражга хат ва элчилар жўнатилди.
Куз – Ироқ ва Мисрга юриш бошланди.
28 октябрь – қўшин Ҳалабга етди. Асирликдаги Низомиддин Шомий озод қилинди, у Соҳибқиронни табриклади. Олимга китоб ёзиш топширилди.
Баалбек шаҳрида.
22 декабрь – Нуҳ пайғамбар қабри зиёрати.
1401 йил, 8 январь – Султон Фаражнинг Дамашқдан Мисрга қочиши.
15 январь – Дамашқ эгалланди. Аллома Валиуддин ибн Халдун билан илк учрашув.
17 январь – хутбага Соҳибқирон номи қўшиб ўқилди.
20 март – Дамашқдан қайтиш.
9 июль – қирқ кунлик қамалдан сўнг Бағдоднинг иккинчи марта эгалланиши.
22 июль – ҳазрат Соҳибқирон Имоми Аъзам мозорини тавоф қилди.
Куз – яна Қорабоққа қайтиб келдилар.
Самарқанддан Муҳаммад Султон келди. Йўлда амир ҳожи Сайфиддин вафот этган.
1402 йил, қиш – тўрт томонга қўшин юборилди. Шипка довони эгалланди.
Аракс дарёсидан 10 фарсах ариқ (Барлос наҳри) қазилди.
Европа мамлакатларидан элчилар келди.
Боязидга яна хат ва элчилар юборилди.
12 март – қўшин Қорабоғдан қўзғалди.
Май – Камох қалъасининг олиниши.
Июнь – Сивос саҳросида ҳарбий кўрик.
20 июль – Анқара ёнида жанг ва ғалаба.
Миср элчиларининг келиши. Қора тоторларнинг Рум еридан кўчирилиши.
Август – Муҳаммад Султон – Бурсада.
Зафарнинг муносиб нишонланиши.
Халил Султонга Самарқанд томон жўнаб, зафар хабарини салтанат ҳудудларига етказиш, Хитой чегараларигача чопқин ясаб, мухолифлардан тозалаш топширилди.
2 декабрь – Измир қалъасига ҳужумнинг бошланиши ва тезда эгалланиши.
Соҳибқироннинг давлат ишлари билан банд бўлиши.
1403 йил, баҳор – Кавказда.
Ёз – Европа ва Миср элчиларининг келиши. Мисрдан қайтган элчилар Қоҳирадаги масжидларда хутба Соҳибқирон номига ўқилганини хабар қилади.
24 июль – Картин қалъасига ҳужум.
27 сентябрь – Абхазиядан қайтдилар.
Куз – Байлақонни тиклаш. Наҳрибарлос бўйларида ободончилик ишлари.
Уламолар билан анжуман.
16 ноябрь – Соҳибқирон чорлови билан амирзода Умар Самарқанддан келди.
Қишни Қорабоғда ўтказдилар.
1404 йил, 13 март – Муҳаммад Султоннинг йиллик маъракаси ўтказилди.
26 март – Самарқанд томон йўлга чиқилди.
Қўшиннинг Аракс бўйидаги Неъматободда тўхташи.
Хулогухоннинг улуси амирзода Умар Мирзога ақд қилинди.
12 апрель – Ўғлоқ дарёси соҳилида тўхташ.
18 апрель – Мовароуннаҳрдан, Халил Султон ҳузуридан Амир Темур қароргоҳига чопар келиши. Ардабил ва Миёнадан ўтиш. Саржомада тўхташ.
1 май – Султонияга келиш.
3 май – Қазвин даштида, Совуқбулоқда тўхташ.
11 май – Сариқамиш ўтлоғида тўхташ.
19 май – Ферузкуҳ қалъаси яқинида тўхташ.
21 май – Ферузкуҳ қалъасининг эгалланиши ва у ердан жўнаш.
30 май – қўшиннинг Жиловга келиши.
2 июнь – Дайламда тоғ довонидан ўтиш.
4 июнь – Қулзум (Каспий) денгизи соҳилида Искандар шайх билан учрашув.
Етти йиллик юришнинг тугаши ва қўшиннинг Самарқанд томон ҳаракати жадаллашуви.
29 июнь – Кўшкиарғун саройида тўхташ.
1 июль – Ферузкуҳга келиш.
3 июль – Бистомга келиш.
10 июль – Нишопур орқали ўтиш ва Ишқободда тўхташ.
12 июль – Жомга келиш ва у ерда тўхташ. Жақжарон дарёси бўйида Соҳибқирон Шоҳрух Мирзо билан учрашди.
Жайҳун орқали ўтиш. Термизда тўхташ. Кешга келиш ва Оқсаройда.
19 июль – Тахтиқорача орқали Соҳибқирон – Самарқандда.
Июль – Кастилия, Миср, Византия, Рум элчилари Самарқанд яқинидаги Миср қишлоғига келиб тушдилар.
Август – қурултой чақирилди ва унда улуғ тўй ўтказилиши маълум қилинди.
7 сентябрь – Соҳибқирон Конигилга келиб тушди. Амирзода Пирмуҳаммад етиб келди. Тантаналар бошланди.
8 сентябрь – Кастилия элчиси Руи Гонзалес де Клавихонинг қабул қилиниши.
22 сентябрь – Боғинавда Кастилия, Миср, Шом, Византия, Рум ва Хитой элчилари шарафига зиёфат берилди.
17 октябрь – Соҳибқирон Конигилдан қайтиб, Самарқандга, Сароймулкхоним мадрасасига келиб тушди.
7 ноябрь – 60 кун давом этган тўй тантаналари хотима бўлди.
27 ноябрь – қўшин Самарқанддан Хитой сари йўл олди. Оқсулотда совуқ туфайли тўхташ.
Ҳиротдан, Шоҳруҳ Мирзодан вакиллар келди.
25 декабрь – Оқсулотдан йўлга чиқилди.
1405 йил, январь – Узун отага келиш.
Йўлхўжаойда тўхташ. Сутканд, Қиморшоҳ ота, Султоншайхда қисқа вақт тўхташ. Сайхун (Сирдарё)дан муз устидан ўтиб, Зарнуқда тўхташ.
9 январь – Ўтрорга етиб келинди.
Тўхтамишхондан элчилар келди. Соҳибқирон улар билан суҳбатлашди.
5 февраль – нард ва шатранж ўйинларидан бош тортиш (Фосиҳ Ҳавофий маълумоти).
11 февраль – Соҳибқироннинг иситмаси чиқиб, соғлиғи ёмонлашди.
18 февраль (ҳижрий 807 йил 17-шаъбон) – ҳазрат Соҳибқирон Амир Темур вафот этди.
Соҳибқирон умри – 70 йил.
Адабиёт
Тил
Адабиёт
Адабиёт
Жараён
Тил
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Санъат
Жараён
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ