Z авлод революцияси: ўт қўйилган қароргоҳ ва истеъфога чиққан вазир. Непалда нима бўлди?


Сақлаш
15:23 / 10.09.2025 15 0

Непал бош вазири Шарма Оли ҳукуматнинг ижтимоий тармоқларни тақиқлашга оид қарори ва коррупцияга қарши чиққан намойишчилар номаълум муддатли комендантлик соатини бузгани ҳамда полиция билан тўқнашуви ортидан истеъфога чиқди. Непал ва Туркиядаги ўзбекистонликлар хавфсизлик юзасидан огоҳлантирилди. Непалда ўзи нима бўлди?

 

 

Ўтган ҳафта сўнгида Непал ҳукумати Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлигидан белгиланган муддатда рўйхатдан ўтмаган бир қатор йирик ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлади. Чекловнинг асл сабаби - ёш непалликларнинг ижтимоий тармоқларда "Коррупционер сиёсатчи давлат хизматчиларининг оилалари ва фарзандлари ҳамда уларнинг ҳашаматдор ҳаёти" ҳақида ёзилган постлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

 

Шу туфайли мамлакатда “Z авлод революцияси“ деб номланаётган ёшлар иштирокидаги оммавий протестлар бошланди. Полиция кўзни ёшлантирувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган. Полиция билан тўқнашувларда 22 нафар намойишчи ҳалок бўлди, юзлаб одамлар яраланди. Кейинроқ ҳукумат чекловни олиб ташлади, бироқ намойишлар тугамади. Намойишчилар мамлакат бош вазири Шарма Олининг истеъфосини талаб қилди. Сешанба куни улар вазирнинг шахсий қароргоҳига ўт қўйиб, ҳукумат мажмуасига бостириб кирди. Ҳукмрон “Непал конгресси“ партиясининг марказий офиси ҳамда парламент биноси ёқиб юборилди.

 

 

Шу билан Непал бош вазири, баъзи манбаларга кўра, унинг икки ҳамкасби ҳам фаолиятини давом эттирмоқчи эмаслигини айтиб истеъфога чиқди.

 

"Мамлакатдаги вазиятни инобатга олиб, муаммонинг ҳал этилишига ҳисса қўшиш, конституцияга мувофиқ сиёсий йўл билан ҳал қилинишига кўмаклашиш учун бугундан бошлаб истеъфога чиқаман", деб ёзади Оли мамлакат президенти Рам Чандра Паудель номига ёзилган истеъфога чиқиш тўғрисидаги мактубида.

 

Вазирлар маҳкамаси аъзолари қароргоҳдан вертолетда эвакуация қилинди.

 

Мутахассис фикрига кўра, бу қарор фуқароларнинг онлайн мулоқоти учун алтернатив қолдирмагани сабабли аҳолининг ғазабига дучор бўлган. Ҳукуматнинг омма ғазабини кўриб ортга чекингани, бу орқали заифлигини кўрсатгани эса намойишчиларга куч бериб, уларнинг янада кўпроғига эришиши мумкин, деган қарашларига сабаб бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

14:09 / 11.09.2025 0 14
Чегарадаги одам

Адабиёт

16:09 / 10.09.2025 0 16
Афсонага айланган шоир





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 20892
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//