Миланни қамал қилган ўзбеклар


Сақлаш
20:05 / 06.09.2024 170 0

6-cентабр куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Миллий гвардия муассислигида чоп этилган «Мен ҳам ҳарбий бўламан» китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Ойина.уз ушбу китобда келтирилган қизиқарли мақолаларни эълон қилиб боради. 

 

Германиянинг қудратли императори Фридрих I Барбаросса 1158 йилда Ломбардияга юриш бошлайди. Император ушбу уруш учун катта қўшин тўплайди. Унинг лашкари таркибида 600 нафар хоразмлик камончилар ҳам бор эди.

 

Маълумки, Буюк Ипак йўли тармоқлари Марказий Осиёда туташади. Бу йўл орқали аждодларимиз Хитойдан то Европагача бўлган ўлкаларда савдо-сотиқ ишларини амалга оширган. Марказий Осиёдан, хусусан Хоразмдан Хазар ва Булғорга, ундан Марказий Европагача бўлган савдо йўлида, айниқса хоразмлик савдогарларнинг ўрни катта бўлган. Хоразмликлар Хазария ва Волга Булғориясида ўзларининг савдо колонияларини барпо этган.

 

IХ аср охиридан бу музофотлардаги туркий қабилалар Марказий Европа, хусусан, Венгрия ҳудудларига кўчиб ўта бошлайди. Бу жараёнда хоразмликлар ҳам қатнашган ва Европа томон миграция амалга оширган. Ғарбга кўчиб борган хоразмликлар рус манбаларида «хвалис», Византия манбаларида «Coyάλns» (куализ), немис манбаларида эса «колзен» деб аталган.

 

Венгрия антропологи Кисели Иштван (Kiszely Istvan) ўзининг «Венгрия халқи тарихи» асарида Ўрта асрлардаги венгер манбаларида ушбу халқ номи тилга олинганини ёзган.

 

Шунингдек, Рим папаси ҳужжатларида ҳам ватани Орол денгизининг жанубидаги Хоразм эканлигини таъкидланган «szaracenek» (Саратсинлар) ёхуд кализлар (венгер манбаларида хоразмликлар «колизлар» дея келтирилади), деб номланган этник гуруҳ қайд этилган.

 

Саратсинлар

 

Колизлар ХI-ХII асрларда Венгрияда маъмурий ва молиявий соҳаларда муҳим вазифаларни ўз зиммасига олган. Улар 965 йилда Прагада тижорат қилганлиги хоразмликлар савдо-сотиқ ишларида ҳам фаоллик кўрсатганлигига ишора қилади.

 

Колизлар савдо-сотиқ соҳасида юқори кўникмага эга бўлгани боис, минтақадаги христианлардан устун мавқега эга бўлган ва Арпадлар сулоласи кўмагида катта имтиёзлар ва туз савдосини қўлга киритган. Шу билан бирга, зарбхона, божхона, солиқ йиғиш ҳамда бошқа тадбиркорлик ишлари билан ҳам шуғулланган.

 

Хоразмликлар Венгрия армиясида ҳам муҳим ўрин тутган. Византия манбаларида Венгрия қиролининг армияси таркибида бўлган колизларнинг 1150 йили Византия империясига қарши курашгани тўғрисида маълумотлар бор.

 

1158 йилнинг ёзида Прага епископи Даниэл Германия императори Фридрих I Барбароссанинг элчиси сифатида Венгрияга ташриф буюради ва Венгрия қироли Андраш Иъдан Миланни қамал қилишда дастак сўрайди. Шундан сўнг Венгрия қироли 600 нафар хоразмлик камончини Миланни қамал қилишга жўнатади.

 

Византиялик тарихчилардан Иоанн Киннам ўз асарларида «Чалисен» номи остидаги хоразмликлар бижанаклар билан иттифоқда бўлганини қайд этган. Венгрия қўшинидаги мусулмонлардан тузилган камончиларнинг ҳарбий санъати ва жасурлигига немис ва венгер солномаларида юқори баҳо берилган.

 

Самуэл Аба

 

XIII аср венгер тарихчиси Кезай Семоннинг ёзишича, хоразмликлар Венгрия қироллик оиласи билан қариндошлик алоқаларини ўрнатган. 1041-1044 йилларда Венгрия қироли бўлган Самуэл Абанинг она томонидан келиб чиқиши хоразмлик бўлгани кўпчилик тарихчилардан томонидан тасдиқланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10349
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//