Ўзбекистон халқ артисти Олимжон Салимов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
17:12 / 05.12.2023 290 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 64-куни Ўзбекистон халқ артисти Олимжон Салимов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. “Эллада қаҳрамонлари” (юнон эртаклари)

2. Эрнест Хемингуэй, “Чол ва денгиз” қиссаси

3. Чингиз Айтматов, “Соҳил ёқалаб кетаётган олапар” қиссаси ва “Қиёмат”” романи

4. Чехов, “Олтинчи палата” қиссаси ва “Олчазор” пьесаси

5. Лев Толстой, “Иван Иличнинг ўлими” ва “Холстомер” ҳикоялари

6. Гогол, “Шинель” қиссаси

7. Габриэл Гарсиа Маркес, “Ёлғизликнинг юз йили” романи

8. ОШО, “Ижод” ва “СИР”( Суфизм ҳақида суҳбатлар) китоблари

9. Абдулла Қаҳҳор, “Анор” ва бошқа ҳикоялари

10. Алишер Навоий, “Шайх Санъон қиссаси” (“Хамса”дан).

 

Режиссёр Олимжон Салимов 1947-йил Наманган вилояти Косонсой шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (ҳозирги ЎзДСМИ)нинг актёрлик, режиссёрлик факультетларини тамомлаган. Режиссёр сифатида “Бир хонада қўш ҳангома” (Вампилов), “Соҳил ёқалаб чопаётган олапар” (Чингиз Айтматов), “Жафога вафо” (Алп Жамол), “Темир хотин” (Шароф Бошбеков, “ГранПри” мукофоти, 1988, 1989-йиллар), “Тошкентга саёҳат” (Ҳамза), “От йиғлаган томонда” (Тоғай Мурод), “Уфқ” (Саид Аҳмад), “Боз масхарабоз” (Олимжон Салимов), “Соҳибқирон” (Абдулла Орипов), “Турна патлари” (Дзуиндзи Киносито), “Икки мўъжиза” (К. Готсси), “Дала сайли” (“Пикник”, Ф. Араббал), “Учар табиб” (Молер), “Ишлагандек бўлайлик” (Эркин Аъзам) каби спектаклларни саҳналаштирган. Унинг спектакллари халқчиллиги, миллийлиги, анъаналарни янгича, замонавий қарашларга мос ифода воситаларида уйғунлаштирилгани билан ажралиб туради. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1990), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1991), Ўзбекистон халқ артисти (1992) унвонлари билан мукофотланган.

 

Oyina.uzни Телегамда кузатинг!

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси