Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
18:12 / 04.12.2023 260 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 63-куни Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Жеймс Жойс, “Улисс” романи;

2. Стендаль, “Қизил ва қора” романи;

3. Абдулла Орипов, “Йиллар армони” тўплами;

4. Френсис Скотт Фицжеральд, “Буюк Гэтсби” романи;

5. Эрнест Хемингуэй, “Чол ва денгиз” қиссаси;

6. Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи;

7. Михаил Булгаков, “Уста ва Маргарита” романи;

8. Франц Кафка, “Жараён” романи;

9. Чингиз Айтматов, “Алвидо Гулсари” қиссаси;

10. Нозим Ҳикмат, “Инсон манзаралари” асари.

 

Нормат Турсунов 1972 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. Мутахассислиги инженер-иқтисодчи.

 

Нормат Турсунов меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳари Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) тумани давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган (1994). Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари (2010–2015), Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи (2015–2017), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари (2017-2018), Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи (2018–2021) лавозимларида ишлаган.

 

2021 йилдан Навоий вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 2022 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

 

Oyina.uzни Телеграмда кузатинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси