Сиёсатшунос Фарҳод Толипов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
09:11 / 17.11.2023 323 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 62-куни профессор, сиёсатшунос Фарҳод Толипов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Лев Толстой, “Уруш ва тинчлик романи

2. Абдулла Қодирий, “Ўтган кунлар” романи

3. Алишер Навоий, “Хамса” асари

4. Франс Кафка, “Қалъа” романи

5. Эрнест Хемингуэй, “Қўнғироқ кимга чалмоқда” романи

6. Оноре де Балзак, “Инсон комедияси” эпопеяси

7. Гёте, “Фауст” трагедияси

8. Гомер, “Одиссея” достони

9. Нисше. “Зардушт таваллоси” асари

10. Генри Киссинжер, “Дипломатия” китоби.

 

Фарҳод Толипов 1961 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1983 йил ТошДУ, ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. 1994-2005 йилларда Тошкент Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатияси университетида талабаларга дарс берган. 1998 йилдан 2002 йилгача Ўзбекистон Президенти девонида консультант, етакчи консультант ва бош консультант лавозимларида ишлаган.

Фарҳод Толипов геосиёсат, минтақавий хавфсизлик ва интеграция, шунингдек, Марказий Осиёда миллатчилик ва демократия мавзусидаги қатор тадқиқотлар муаллифи. У Римдаги НАТО Мудофаа Коллежи, АҚШдаги  Гарвард университети ҳамда Женевадаги Хавфсизлик сиёсати марказларида илмий ишлар олиб борган.

 

Сиёсий фанлар доктори (PhD). Россиядаги “Хавфсизлик Индекси” журнали экспертлар кенгашининг аъзоси. Ҳозирда “Билим карвони” нодавлат тадқиқот ва таълим институти директори ҳамда Тошкентдаги Америка Webster университети профессори.

 

Oyina.uzни Телеграмда кузатинг

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси