Ҳаким Термизий ўгитлари


Сақлаш
16:28 / 22.05.2026 19 0

Дунёнинг амири – инсон, инсоннинг амири – қалб, қалбнинг амири – маърифат, маърифатнинг амири – Худони танитувчи илмдир.

 

* * *

Ким ўз нафсини тарбия қилса, нафс ёмон хулқлардан тийиладиган бўлади ва ундай кишини Парвардигори ёрдам ва мадад бериш билан қўллайди. Ўшанда кишининг илми нурли, зулматларни ёритувчи бўлади.

 

* * *

Ҳикмат – илмнинг ички тарафи (яъни, мағзи) ва у ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўйишдир.

 

* * *

Маърифат билан Аллоҳни таниш қалбни нурга тўлдиради. Бу нур эса нафс оловини куйдиради. Изтиробга тушган инсон фақат маърифат билан сокин бўлади. Қалбда маърифат қанча кўп бўлса, нафс ҳам шунча сокин бўлади.

 

* * *

Бажарганингда қалбингда ҳузур-ҳаловат, ором ва таскинлик пайдо бўладиган амал савобли ишдир.

 

* * *

Илм – нурдир. Инсонлар Аллоҳ таоло олдида қанчалик масъулиятни ҳис этса, шунчалик маърифатга эга бўлади. Инсон қалби ёвузликдан қанчалик тозаланса, илм янада мукаммал бўлади ва нур таратади.

 

* * *

Жаҳолат нафс хусусияти бўлиб, у зулматдир. Танага нафснинг шаҳват ва лаззатлари ўрнашса, қалб зулматда қолади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 34856
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//