Журналист Гулмира Мусажонова “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
18:11 / 15.11.2023 381 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 61-куни журналист Гулмира Мусажонова “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Дунё халқлари эртаклари. Мифлар. Адабиёт мен учун айнан эртаклардан бошланган. Аввал бошда уларни адам айтиб берардилар, кейин ўзим ўқий бошладим.

2. Алишер Навоий асарлари, айниқса, “Маҳбуб ул-қулуб” асари

3. Гогол, “Шинель” қиссаси ва бошқа асарлари

4. Чехов асарлари, айниқса, “Илоҳий ёлғон” (Святая ложь) ҳикояси

5. Эркин Аъзам асарлари (Айниқса, “Анойининг жайдари олмаси”,  “Навоийни ўқиган болалар” ҳикоялари)

6. Назар Эшонқул, “Қора китоб” қиссаси,  "Шамолни тутиб бўлмайди"  ҳикояси ва бошқа асарлари

7. Мурод Муҳаммад Дўст асарлари, айниқса, “Лолазор” романи

8. Габриэл Гарcиа Маркес, “Бузрукнинг кузи” романи.

9. Жорж Оруэлл, “Молхона” ва "1984" романлари

10. Лев Толстойнинг Николай II га хати, “Иқрорнома” асари.

 

Дунё адабиётининг сара асарлари – “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”, “Телба”, “Бечоралар”, “Ёлғизликнинг юз йили”, “Чол ва денгиз”, “Қумдаги аёл”, “Шовқин ва ғазаб”, “Улисс”, “Итюрак”ларни ёзиб ўтирмадим, улар шундоғам машҳур, ўқилади. Рўйхатда улар билан тенг,  бироқ, нисбатан камроқ тилга олинадиган асарларни қолдиришга ҳаракат қилдим.

 

Гулмира Мусажонва 1972-йили Тошкент шаҳрида туғилган. ТошДУ, ҳозирги Миллий университетнинг Журналистика факультетини тамомлаган. “Оддий ҳақиқатлар”, “Мен билган ҳақиқатлар”, “Биргаликда кўрамиз” каби кўрсатувлар муаллифи ва бошловчиси. “Олтин қалам” мукофоти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист унвони билан тақдирланган. Айни вақтда “Маданият ва маърифат” телеканали катта муҳаррири сифатида фаолият юритади.

 

Oyina.uzни Телеграмда кузатинг

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси