Сиёсатчи Расул Кушербаев “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
21:11 / 14.11.2023 341 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 60-куни сиёсатчи Расул Кушербаев “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Абдулла Қодирий романлари

2. Чўлпон, “Кеча ва кундуз” романи

3. Ойбек, “Қутлуғ қон” романи

4. Чингиз Айтматов асарлари

5. Ўткир Ҳошимов, “Икки эшик ораси” романи

6. Одил Ёқубов, “Улуғбек хазинаси” романи

7. Пиримқул Қодиров, “Юлдузли тунлар” романи

8. Габриэл Гарсиа Маркес, “Ёлғизликнинг юз йили” романи

9. Улуғбек Ҳамдам, “Исён ва итоат” романи

10. Фёдор Достоевский, “Телба” романи

 

Расул Кушербаев 1987-йили Тошкент вилояти Янгийўл туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини халқаро журналистика мутахассислиги бўйича тамомлаган.  Фаолиятини 2007-йили Либерал-демократик партиянинг Тошкент вилояти маъмуриятининг ёшлар билан ишлаш бўлими мудири сифатида бошлаган. 

 

2020 йил январь ойидан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси. 2023-йили Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигида вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. 

 

Кушербаев “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.  Ўзбекистонда “Йил одами” деб топилган(2020).

 

Oyina.uzни Телеграмда кузатинг

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси