Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Норқобил Жалил “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
23:11 / 12.11.2023 293 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 58-куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Норқобил Жалил “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади: 

 

1. Рауф Парфи, икки жилдлик “Сайланма” китоби

2. Чингиз Айтматов, “Жамила” қиссаси

3. Шукур Холмирзаев, “Ўн саккизга кирмаган ким бор?» қиссаси

4. Тоғай Мурод, “Ойдинда юрган одамлар” қиссаси

5. Мурод Муҳаммад Дўст, “Галатепага қайтиш” қиссаси

6. Аҳмад Аъзам, “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” романи

7. Эркин Аъзам, “Пакананинг ошиқ кўнгли” қиссаси

8. Назар Эшонқул, “Уруш одамлари” қиссаси

9. Хайриддин Султон, “Онамнинг юрти” ҳикояси

10. Хуршид Дўстмуҳаммад, “Жажман” романи.

Норқобил Жалил 1961 йил Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида таваллуд топган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг ўзбек филологияси факультетини тугатган.

“Соғинчнинг ранги”, “Қуёшга тик қараб бўлмас” китоблари чоп этилган. Ҳозирда “ХХИ аср” газетаси бош муҳаррири. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист унвони билан тақдирланган.

Oyina.uzни Телеграмда кузатинг

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси