Астрономия институти директори Шуҳрат Эгамбердиев “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
14:11 / 10.11.2023 329 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 57-куни академик Шуҳрат Эгамбердиев “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Пиримқул Қодиров, “Юлдузли тунлар” романи

2. Манноп Эгамберди, “Сариқ аждар ҳамласи” романининг учинчи тўлдирилган нашри

3. Улуғбек Ҳамдам асарлари, ҳикоя ва романлари

4. Габриэл Гарcиа Маркес асарлари

5. Пауло Коэло асарлари

6. Эркин Воҳидов шеърлари

7. Манноп Эгамберди, “Бул юрак доғиндадур” шеърий тўплами

8. Чингиз Айтматов асарлари

9. Стив Жобснинг таржимаи ҳолига оид китоблар

10. Билль Гейтс ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоблар.

 

Академик Шуҳрат Эгамбердиев 1953 йили Тошкент шаҳрида туғилган, 1977 йил Москва Давлат университетини “Астрономия” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Физика-математика фанлари доктори, профессор, академик. Унинг 150 дан ортиқ илмий мақолалари (80 дан зиёди нуфузли халқаро илмий журналларда) чоп этилган. Ҳозирда Фанлар академияси Астрономия институти директори. Майданак обсерваториясида “Самарқанд” сайёрасининг кашф этилиши, ўта-янги юлдуз чақнаши ҳодисасининг очилиши ва олийгоҳлар қошида илмий ўқув обсерваторияларининг иш бошлаши айнан унинг раҳбарлик даврига тўғри келади.

 

Академик Шуҳрат Эгамбердиев Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси, “Меҳнат шуҳрати” ва Франция ҳукуматининг “Академик пальмалар” орденлари билан мукофотланган. “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” унвони билан тақдирланган (2022).

 

Oyina.uzни Телеграмда кузатинг

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси