Санъатшунос, драматург Мафтуна Муҳаммадаминова “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
14:11 / 09.11.2023 281 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 56-куни санъатшунос, драматург Мафтуна Муҳаммадаминова “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

       

1. Алишер Навоий, “Лисон ут-тайр” достони

2. Жалолиддин Румий, “Маънавий маснавий” асари

3. Лев Толстой, “Анна Каренина” романи

4. Габриел Гарциа Маркес, “Бузрукнинг кузи” романи

5. Ясунари Кавабата асарлари

6. Эрнест Хемингуэй, “Алвидо, қурол” романи

7. Антон Чехов пьесалари

8. Жозе Сарамаго, “Кўрлик” романи

9. Мурод Муҳаммад Дўст, “Лолазор” романи

10. Рауф Парфи китоблари.

 

Мафтуна Муҳаммадаминова 1990 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. “Жаҳон адабиёти” журнали, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Маданият вазирлиги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказида фаолият юритган. Айни вақтда “Жаҳон адабиёти” журналининг Жаҳон маданияти ва санъати бўлими мудири. ЎзРФА Санъатшунослик институти докторанти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Мафтуна Муҳаммадаминова “Кузги мактублар”, “Анвойи ташвиш”, “Видо кечаси”, “Увайсий” каби пьесалар муаллифи. Пьесалари пойтахт ва вилоят театрларида саҳналаштирилган, сценарийлари асосида фильмлар суратга олинган. Ижодий ишлари халқаро ва республикадаги адабий тўпламларда нашр этилган. Оскар Уайлд, Эжен Ионеско, Мухтар Шаханов, Чарли Чаплин асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

 

Oyina.uzни Телеграмда кузатинг

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси