Носиржон Жўраев “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
12:11 / 08.11.2023 322 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 55-куни шоир Носиржон Жўраев “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Форобий, “Фозил одамлар шаҳри” асари

2. Фаридиддин Аттор, “Мантиқ ут-тайр” достони

3. Данте, “Илоҳий комедия” достони

4. Михаил Булгаков, “Уста ва Маргарита” романи

5. Абдулла Қодирий, “Меҳробдан чаён” романи

6. Лев Толстой, “Анна Каренина” романи

7. Фёдор Достоевский, “Телба” романи

8. Чингиз Айтматовнинг барча қиссалари.

9. Ремарк, “Уч оғайни” романи

10. Жек Лондон, “Мартин Иден” романи.

 

Носиржон Жўраев 1984 йили Наманган вилоятида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаган. Ёзувчилар уюшмасининг Ёшлар билан ишлаш бўлими адабий маслаҳатчиси, “Адиб” нашриёти бош муҳаррири, “Шарқ” нашриёти бош муҳаррир ўринбосари, Ғафур Ғулом нашриёти бош муҳаррири вазифаларида ишлаган. 2019-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида фаолият юритган.

 

Ижодкорнинг “Улғайиш кунлари”, “Муҳаббатдан сўнг…”, “Энг қудратли зарра”, “Шарҳ”, “Мангулик кемаси”, “Ноябрь куйи”, “Аксинча”, турк тилидаги “Ҳасратнинг шакли” (“Hasretin şekli”) шеърий китоблари нашр этилган. 2023 йил “Амазон” сайтида “Ноябрь куйи” номли ҳикоя ва қиссалар тўплами инглиз ва немис тилларида 10 дан ортиқ давлатда сотувга чиқарилган. Шоир “Шуҳрат”(2018), “Аҳмад Яссавий”(2023) медаллари билан тақдирланган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

 

Oyina.uzни Телеграмда кузатинг

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси