Режиссёр Аюб Шаҳобиддинов «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади


Сақлаш
17:11 / 03.11.2023 384 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан «ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ» тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 51-куни режиссёр Аюб Шаҳобиддинов «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади:

 

1. Лев Толстой, «Уруш ва тинчлик» романи

2. Шекспир, «Қирол Лир» асари

3. Чингиз Айтматов, «Жамила» қиссаси

4. Эркин Аъзам, «Шоирнинг тўйи» қиссаси

5. Чехов пьеса ва ҳикоялари

6. Абдулла Қодирий асарлари

7. Фредерик Бегбедер, «99 франк» романи

8. Габриел Гарциа Маркес, «Ёлғизликнинг юз йили» романи

9. Карл Густав Юнг, «Архетиплар ва жамоавий онг ости туйғулар» китоби

10. Франс Кафка, «Эврилиш» ҳикояси.

 

Аюб Шаҳобиддинов 1977 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1999 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Москвадаги сценарий ва режиссорлик олий курсида таҳсил олган. Унинг „Қор қўйнида лола» (2003) номли дебют фильми Тошкентда ўтказилган «Ижодий Парвоз» халқаро фестивалида Гран-при соврини билан мукофотланган, Халқаро Канн кинофестивалида конкурсдан ташқари намойиш қилинган(2004). Режиссорнинг киноплёнкада суратга олинган илк фильми – «Кўргилик» (2005) ҳам «Ижодий парвоз» халқаро фестивали ва Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган «Старт» ёшлар фестивалида ҳам махсус намойиш этилган.

 

«Ўтов» (2007) фильми Россиянинг Киношок фестивалида «Энг яхши актёр» номинацияси билан, «Cинемарина» халқаро кинофестивали ва Тошкент Миллий кинофестивалларининг гран-прилари билан мукофотланади. Режиссорнинг «Паризод» (2012) фильми Ню Йорк Евроосиё кинофестивалининг «Энг яхши режиссор» номинацияси билан ва С.Бондарчук номидаги «Волоколамский рубеж» халқаро кинофестивалининг «Энг яхши актриса» номинацияси билан мукофотланган. «Рангсиз тушлар» (2020) психологик драмаси 2021 йил «Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотнинг «Энг яхши режиссорлик иши», «Энг яхши бастакорлик иши» ва «Энг яхши сценарий» номинациялари бўйича мукофотланган.

 

Аюб Шаҳобиддинов шунингдек, «Севинч» (2004), «Телба» (2008), «Кечиккан ҳаёт» (2010), «Турист» (2013) каби фильмлари ва «Артист» (2016 йил) ситкоми билан ҳам машҳур.

 

Oyina.uzни Телеграмда кузатинг

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси