
Ойина.уз портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан «ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ» тавсиясини беришда давом этади.
Лойиҳанинг 50-куни журналист Жалолиддин Сафоев «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади:
1. Абдулла Қодирий, «Меҳробдан чаён» романи
2. Одил Ёқубов, «Улуғбек хазинаси» романи
3. Мурод Муҳаммад Дўст, «Лолазор» романи
4. Абдулла Орипов, «Йиллар армони» шеърий тўплами
5. Михаил Булгаков, «Уста ва Маргарита» романи
6. Арнолд Тойнби, «Тарихни англаш» китоби
7. Лев Толстой, «Уруш ва тинчлик» романи
8. Фёдор Достоевский, «Ака-ука Карамазовлар» романи
9. Чингиз Айтматов, «Асрни қаритган кун» романи
10. Эфраим Севела, «Тўхтатинг самолётни, тушиб қоламан» романи.
Таниқли журналист ва таржимон Жалолиддин Сафоев 1960 йили Кармана туманидаги Жалойир қишлоғида туғилган. У «Қаҳқаҳа сири», «Мангу ҳамроҳлар», «Қанотли иборалар» сингари китоблар муаллифи. Шунингдек дунёга машҳур инглиз тарихчи олими Арнолд Тойнбининг «Тарихни англаш», америкалик сиёсатшунос Роберт Гриннинг «Ҳокимиятнинг 48 қонуни», «Тарих сабоқлари ва ҳаёт стратегиялари», рус ёзувчиси ва драматурги Эдвард Радзинскийнинг «Қон сираган илоҳлар», «Князь. Чақимчининг хотиралари», рус ёзувчиси Лев Толстой тўплаган «Донишмандлар ўгитлари» ва бошқа бир қатор асарларни таржима қилган. Жалолиддин Сафоевнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва халқаро масалалар мавзулардаги 250 дан зиёд мақолалари эълон қилинган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Оyina.uzни Телеграмда кузатинг
Санъат
Тарих
Санъат
Тарих
Тарих
Тарих
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Ватандош
Жараён
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ