Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримова “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
18:11 / 02.11.2023 385 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 49-куни Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримова “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Алишер Навоий, “Хамса” асари

2. Ойбек, “Навоий” романи

3. Жорж Оруэл, “Молхона” романи

4. Патрик Зюскинд, “Ифор” романи

5. Чингиз Айтматов, “Қиёмат” романи

6. Фёдор Достоевский, “Жиноят ва жазо” романи

7. Михаил Булгаков, “Уста ва Маргарита” романи

8. Лев Толстой, “Тирилиш” романи

9. Габриэл Гарсиа Маркес, “Бузрукнинг кузи” романи

  10. Габриэл Гарсиа Маркес, “Улуғ онанинг жанозаси” романи.

 

Дилором Каримова 1948 йили Тошкент шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. Тошкент Давлат санъат институтини тамомлаган. Театрда Ф.Шиллернинг “Қароқчилар”ида Амалия, “Оқшомдан тушгача”да Нина, “Парвона” спектаклида Мамлакат, “Юлдузли тунлар”да Хонзода, “Алвидо ҳаёт”да Мария ролларини маҳорат билан ўйнаган. “Опа-сингиллар” телевизион сериали, “Забаржад”, “Нариги соҳилда қолган болалик”, “Новда”, “Паризод”, “Танҳо қайиқ”, “Илҳақ” бадиий фильмларида севимли ва эсда қоларли образларни гавдалантирган.

 

Шунингдек, Дилором Каримова “Остонаси тиллодан”, “Олтин бешик”, “Икки дарё оралиғида” каби бир неча туркум кўрсатувлар ва Қуёши ботмайдиган юрт видео фильми, Алғул телеспектаклига режиссёрлик қилган. Севгим менинг, андухим менинг  ва  Пўртана  китоблари нашр этилган. Дилором Каримова Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган (2020 йил).

 

 

 

Oyina.uzни Телеграмда кузатинг

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси