Шарқшунос олим Аблат Хўжаев «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади


Сақлаш
10:11 / 01.11.2023 350 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан «ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ» тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 48-куни тарих фанлари доктори Аблат Хўжаев «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади:

 

1. Маҳмуд Қошғарий, «Девони луғатит турк» асари

2. Юсуф хос Ҳожиб, «Қутадғу билиг» асари

3. Алишер Навоий, «Фарҳод ва Ширин» достони

4. Бобораҳим Машраб, «Мабдаи нур» асари

5. Алишер Навоий, «Лайли ва Мажнун» достони

6. Аблат Хўжаев, «Буюк Ипак йўли» китоби

7. Турғун Олмос, «Уйғурлар» асари

8. Мусо Сайрамий, «Тарихи Ҳамидия» китоби

9. Мирзо Улуғбек, «Тўрт улус тарихи» китоби

10. Аблат Хўжаев, «Фарғона тарихига оид маълумотлар» (хитой манбалари асосида) китоби.

 

Шарқшунос олим, тарих фанлари доктори Аблат Хўжаев 1942 йили Шарқий Туркистоннинг Ғулжа шаҳрида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) шарқ факультетини тамомлаган. 1973 йилдан Ўзбекистон Республикаси ФА илмий ходими сифатида фаолият бошлаган. 2000 – 2005 йиллар Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида Геосиёсат ва халқаро муносабатлар бўлими мудири, 2005 йилдан шу кунгача ЎзФА Шарқшунослик институтида лойиҳа раҳбари сифатида иш олиб боради.

 

Аблат Хўжаевнинг кейинги 20 йил давомида олиб борган тадқиқотлари 3 та илмий йўналишда амалга оширилган: Марказий Осиё ва Хитой муносабатларининг тарихи, Буюк ипак йўли тарихи, Марказий Осиё халқларининг этник тарихи. «Фарғона хитой манбаларида», «Марказий Осиё тарихи Хитой манбаларида», «Марказий Осиё давлатчилик тарихига оид маълумотлар», «Фарғона тарихига оид маълумотлар», «Буюк ипак йўли» каби 10 дан ортиқ китоб ва 200 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Gottfried Wilhelm Leibniz номидаги Европа табиий фанлар Академиясининг аъзолигига қабул қилинган (2011 йил). Шу муносабат билан унга Академик илмий унвони берилган. «Шуҳрат» медали билан мукофотланган (2018 йил).

 

Oyina.uzни телеграмда кузатинг

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси