Тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
17:10 / 27.10.2023 323 0

 

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

Лойиҳанинг 45-куни Халқаро тоифадаги гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. «Алпомиш» достони

2. Алишер Навоий, «Хамса» асари

3. Абдулла Кодирий, «Ўткан кунлар» романи

4. Абдулла Қодирий, «Муҳробдан чаён» романи

5. Ўткир Хошимов, «Икки эшик ораси» романи

6. Тоғай Мурод, «Отамдан колган далалар» романи

7. Абдулла Қаҳҳор асарлари

8. Лев Толстой, «Уруш ва тинчлик» романи

9. Чингиз Айтматов, «Бўтакўз» қиссаси

10. Тоҳир Малик, «Вой, онажоним» китоби.

 

Халқаро тоифадаги гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 2004 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Бўлажак чемпион саккиз ёшидан бошлаб шахмат бўйича мусобақаларга қатнашиб келган.

У илк бор 2012 йилда Словениянинг Марибор шаҳрида 8 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Жаҳон кубогини қўлга киритган. 2014 йил 9 ёшли Нодирбек Тошкентда Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган шахмат турнирида икки гроссмейстерни мағлубиятга учратади. 2015 йил Юнонистоннинг Порто-Карас шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллайди. 2017 йил Чигорин мемориали мусобақасида учинчи ўринни эгаллади. Ушбу турнир давомида 13 ёшли Нодирбек ўз рейтингини 2500 баллдан юқори кўтариб, гроссмейстер унвонига сазовор бўлди.

 

2021 йил сентябрь ойида Абдусатторов Россия шахмат федерацияси томонидан “Ясная Поляна” музей-мулкида ташкил этилган Лев Толстой номидаги турнирида иккинчи ўринни эгаллайди. 2021 йил Полшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатида амалдаги жаҳон чемпионлари — Ян Непомняшчий ва Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди. У рапид бўйича жаҳон чемпиони бўлган энг ёш шахматчига айланди.

 

2022 йилда ўтказилган 44-шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб жамоаси билан биргаликда Ўзбекистонга дастлабки Олимпиада чемпионлигини олиб келди. 2023 йилда Чигорин рамзий клубига аъзо бўлиб, классик ўйинда Магнус Карлсенни ортда қолдирди. Шахматда эришган ютуқлари инобатга олиниб, Нодирбек Абдусатторовга “Ўзбекистон ифтихори” медали топширилган(2022).

 

Oyina.uzни Телеграмда кузатинг

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси