Ёзувчи, журналист Хуршид Дўстмуҳаммад “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
18:10 / 25.10.2023 392 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 43-куни ёзувчи, журналист Хуршид Дўстмуҳаммад “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1.     Қуръони карим

2.     Алишер Навоий асарлари луғати

3.     Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи

4.     Сервантес, “Дон Кихот” романи

5.     Франс Кафка, “Жараён” романи

6.     Шахс, жамият, давлат мавзуидаги китоблар

7.     Маршалл Маклюен, “ОАВни тушуниш” китоби

8.     Г.Маркес. “Бузрукнинг кузи” романи

9.     “Алпомиш” достони

10. Д.Дефо, “Робинзон Крузо” романи

 

Хуршид Дўстмуҳаммад 1951 йили Тошкентда туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Дастлабки китоби – “Ҳовли этагидаги уй” 1989 йил чоп қилинган. Шундан кейин ёзувчининг “Паноҳ”, “Оромкурси”, “Сўроқ”, “Соф ўзбекча қотиллик”, “Маҳзуна”, “Ибн Муғанний”, “Ёлғизим – Сиз”, “Кўз қорачиғидаги уй”, “Жажман” асарлари, шунингдек, “Ҳижроним мингдир менинг” қисса ва ҳикоялар тўплами, “Бозор” романи нашр этилган.

 

Хуршид Дўстмуҳаммад, шунингдек, қатағон қурбонларидан бирининг фожиали тақдирига бағишланган “Ҳамид Аъламовнинг айтолмаган гаплари” хотираэссеси ва “Журналист бўлмоқчимисиз? рисоласи, “Чаёнгул” киносценарийси муаллифи. Ёзувчи “Бозор” романи, “Ҳижроним мингдир менинг” ва “Озод изтироб қувончлари” китоблари учун 2000 йилги “Офарин” мукофотига сазовор бўлган. Хуршид Дўстмуҳаммад япон адиби Акутагава Рюноскенинг “Расёмон дарвозаси” ҳикоясини, Темур Пўлатовнинг “Етти ҳузур-ҳаловат ва қирқ қайғу-алам” романини ўзбек тилига таржима қилди.

 

Ёзувчи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони, “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

 

Оyina.uzни Телеграмда кузатинг

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси