Таниқли тарихчи олим Қаҳрамон Ражабов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
18:10 / 24.10.2023 396 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 42-куни профессор Қаҳрамон Ражабов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Авесто

2. Қуръони карим

3. Жаъфар Наршахий, “Бухоро тарихи” асари

4. Абу Райҳон Беруний, “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” китоби

5. Абу Али ибн Сино, “Тиб қонунлари” асари

6. Абу Наср Форобий, “Фозил одамлар шаҳри” асари

7. Алишер Навоий ғазалиёти

8. Кайковус, “Қобуснома” асари

9. Фитрат, “Раҳбари нажот” китоби

10. Абдулла Орипов шеърияти.

 

Таниқли тарихчи олим Қаҳрамон Ражабов 1962 йил Бухоро вилоятининг Шофиркон туманидаги Саврак қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университети тарих факультетини тугатган. Айни пайтда Тарих институти “Энг янги тарих” бўлимида бош илмий ходим лавозимида фаолият кўрсатади.

 

Қаҳрамон Ражабов Туркистондаги истиқлолчилик ва жадидчилик ҳаракатлари; Туркистондаги машҳур сиймолар ва қўрбошилар фаолияти; Туркистон АССР, БХСР, ХХСР ва Ўзбекистон ССР тарихи; совет режимининг қатағон сиёсати; Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати ва унинг оқибатлари; Ўзбекистон давлатчилиги тизимида Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг тутган ўрни; Ўзбекистон шаҳарлари, туманлари ва қишлоқлари тарихи; мустақил Ўзбекистон Республикаси тарихи ва бошқа илмий муаммоларни ўрганган.

 

Тарих фанлари доктори (2005), профессор (2015) Қаҳрамон Ражабов “Ўзбекистон тарихи” фанига муаммога цивилизацион ёндашув назариясини олиб кирди. Илмий фаолияти даврида 120 та (айримлари ҳаммуаллифликда) тарихий китоблари, илмий тўпламлари, 1300 дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалари нашр этилган.

 

Oyina.uzни Телеграмда кузатинг

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси