Ёзувчи Ғафур Шермуҳаммад “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
18:10 / 23.10.2023 380 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.


Лойиҳанинг 41-куни ёзувчи Ғафур Шермуҳаммад “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

Дунё адабиётида ҳам, ўзбек адабиётида ҳам ўқилиши зарур бўлган асарлар жуда кўп. Қуйида шартли равишда улардан 10 тасини санаймиз.

 

1. Лев Толстой, “Анна Каренина” романи

2. Мигел Де Сервантес, “Дон Кихот” романи

3. Карло Голдони комедиялари

4. Фёдор Достоевский, “Телба” романи

5. Жек Лондон, “Мартен Иден” романи

Ўзбек халқи характери ёрқин тасвирланган миллий асарлар:

1. Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи

2. Ғафур Ғулом, “Шум бола” қиссаси

3. Шукур Холмирзаев ҳикоялари

4. Мурод Муҳаммад Дўст, “Галатепага қайтиш” қиссаси

5. Хайриддин Султонов, “Ёзнинг ёлғиз ёдгори” қиссаси.

 

Ғафур Шермуҳаммад 1973 йил Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Уймовут қишлоғида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. “Саман той”, “Қудуқ”, “Марди майдон” номли китоблари нашр қилинган. “Қудуқ тубидаги фарёд”, “Париқишлоқ афсонаси”, “Кўзларида холи бор” пьесалари республикамиз театрларида саҳналаштирилган. Адабий асарлари асосида “Чавандоз”, “Таъзиядаги тўй”, “Қудуқ”, “Баракасини берсин”, “Тенгиз” каби бадиий, шунингдек, ҳужжатли ва мультипликацион фильмлар суратга олинган. “Чавандоз” ва “Қудуқ” фильмлари бир неча халқаро кинофестивалларда эътироф этилган.

 

Шунингдек, у Қорақалпоқ халқ ёзувчиси Муродбой Низановнинг “Ақчагул” қиссаси, “Охират уйқуси”, “Душман” романларини ўзбек тилига таржима қилган. Ғафур Шермуҳаммад Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Шуҳрат” медали соҳиби.

 

 

Oyina.uzни Телеграмда кузатинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси