Ёзувчи Нурилла Чори “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
16:10 / 20.10.2023 401 0

 

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 38-куни ёзувчи Нурилла Чори “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

Анчадан бери Оyina.uz порталининг “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” сўровномасини зўр қизиқиш билан кузатиб келаман. Аслини олганда бундай сўровномалар ўзбек матбуоти учун бегона эмас. Икки мингинчи йилларда “Ҳуррият” газетаси, ziyo.uz сайтида, “Тафаккур” журналининг “Жавондаги жавоҳир” ва “Ёшлик” журналидаги “Тавсия” рукнларида ҳам шу мазмундаги мақолалар бериб келинади. Oyina.uz ҳам бу анъанани давом эттираётганидан хурсанд бўлдим. Очиғи, лойиҳага китоб тавсия қилиш олдидан қаттиқ ўй босди... Абдулла Орипов таъбири билан айтганда, “бир қарасам” китобларни елкалаб, “бир қарасам” китобларни қўлтиқлаб юрибман. Қисқаси, китоблар ичида яшабман.

Энг қизиғи шуки, oyina.uz бармоқ билан санарли китоб сўраяпти. Камина санамоқчи бўлган китоблар бармоққа сиғмади. Аммо шарт шундай бўлгандан сўнг, начора?!

 

Олий ўрин, “Қуръони карим”, ҳадиси шарифлар, анбиёлар қиссалари, саҳобалар ҳикоятлари

1. “Алпомиш” ва “Гўрўғли” туркумидаги достонлар

2. Софокл, “Шоҳ Эдип” асари

3. Алишер Навоий, “Лисон-ут тайр” асари

4. Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи

5. Абдулла Орипов, “Ишонч кўприклари” шеърий тўплами

6. Мурод Муҳаммад Дўст, “Лолазор” романи

7. Тоғай Мурод, “Отамдан қолган далалар” романи

8. Мигел Анхел Астуриас, “Сеньор Президент” романи

9. Эркин Аъзам, “Шовқин” романи

10. Хайриддин Султон, “Ёзнинг ёлғиз ёдгори” қиссаси.

 

Сўровномага қатнашаётиб танлов оғир эканини ҳис этдим. Жуда кўп китоблардан қарздор эканимни англадим. Агарда oyina.uz бармоқлаб эмас, бўғимлаб санашга имкон берганида эди, аттанг...

 

Нурилла Чори 1983 йили Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманидаги Изиллоқ қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. Унинг “Лўлитопмаслик чол”, “Қизғалдоқ”, “Бўрон тинган кеча”, “Унитилган киши”, “Йўл қараётган киши” ҳикоя ва эсселари, “Бўрон тинган кеча” ва “Ташвиши йўқ одамлар” ҳикоялар тўплами нашр этилган.

 

Нурилла Чори “Олтин қалам” XV Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Айни вақтда “Ёшлик” журнали бош муҳаррири.

 


Oyina.uzни телеграмда кузатиб боринг

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси