Профессор Шуҳрат Сирожиддинов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
18:10 / 18.10.2023 359 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 36-куни таниқли навоийшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Низомимулк, Сиёсатнома ёки сияр ул-мулк” пандномаси

2. Миркарим Осим, “Алжабрнинг туғилиши” қиссаси

3. Амриддин Бердимуродов, “Самарқанд тарихидан томчилар” китоби

4. Хайриддин Султонов, “Одамлардан тинглаб ҳикоя” ҳикоялар тўплами

5. Мирмуҳсин, “Темур Малик” романи

6. Аҳмадали Асқаров, “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи” монографияси

7. Усмон Азим, “Сўнгсўзлар” асари

8. Фёдор Достоевский, “Ҳаётий ҳикматлар ва танбеҳлар тўплами”

9. Чўлпон, “Кеча ва кундуз” романи

10. Эшқобил Шукур, “Бобо сўз изидан” китоби

 

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов 1961 йил 23 июлда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган. Шуҳрат Сирожиддиновнинг 300 дан ортиқ илмий ва ўқув-услубий ишлари эълон қилинган. Қатор монографиялари Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган. Жумладан, “Алишер Навоий ақидалари”, “Алишер Навоий. Манбаларнинг қиёсий-типологик текстологик таҳлили”, “Mir ʼAlī Shīr Navāʼī the Great”, “Навобахш байтлар жозибаси”, “Матншунослик сабоқлари”, “Ўзбек матншунослиги қирралари”, “Ҳижрий ва милодий йилларни ўзаро табдил қилиш усуллари”, “Ислом фалсафасига кириш: Калом илми", “Сўфи Оллоёр илоҳиёти“, “Шеъриятда инсон руҳий камолоти талқини”, “Бадиий таржима асослари” каби ўнлаб китоблар муаллифи. Сирожиддинов бошчилигида АҚШ, Япония, Корея Республикаси, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Олмония, Афғонистон университетларида ўзбек тилини ўқитиш ишлари олиб борилди.

 

Профессор Шуҳрат Сирожиддинов қатор мамлакатларнинг фахрий докторлик унвонларига ҳам эришган. Жумладан, у Озарбойжон Фанлар академияси фахрий доктори. Добролюбов номидаги Нижний Новгород давлат лингвистика университети фахрий профессори (Россия). Марказий Осиё тадқиқотлари Халқаро ассоциациясининг ҳамраиси (Корея). New York Фанлар академияси аъзоси. Калифорния Фанлар академияси аъзоси. Евросиё туркий тадқиқотлар институти илмий маслаҳатчиси (Корея). Филология фанлари бўйича докторлик илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш раиси (Тошкент, Ўзбекистон). Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий Университети ҳузуридаги докторлик илмий даражасини бериш бўйича кенгашлар аъзоси. Чингиз Айтматов номидаги мукофот билан тақдирланган. “Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили” монографияси учун Ўзбекистон Республикасининг Адабиёт соҳасида 1-даражали Давлат мукофоти лауреати (2013), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси унвони (2021) билан тақдирланган.

 

Oyina.uzни кузатиб боринг

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси