Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.
Лойиҳанинг 35-куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин домла Холиқназаров “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:
1. Қуръони карим
2. Имом Бухорий, “Саҳиҳи Бухорий”
3. Сунан китоблари
4. Кoсоний, «Бадоиʼ ас-саноиʼ фи тартиб аш-шароиʼ» асари
5. Бурҳониддин Марғиноний, “Ҳидоя” асари
6. Алихонтўра Соғуний, “Тарихий Муҳаммадий” китоби
7. Абдулла Қодирий, “Ўтган кунлар” романи
8. Абдулла Қодирий, “Меҳробдан чаён” романи
9. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Тафсири Ҳилол”, “Ҳадис ва ҳаёт” китоблари
10. Алишер Навоий асарлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Шайх Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йил 25 июнь куни Андижон вилоятида туғилган.
Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Исломда ватан тушунчаси”, “Ихлос – амаллар зийнати”, “Ҳаж – буюк ибодат”, “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ”, “Умра – улуғ амал”, “Фитна – кўз илғамас хатар” ва “Никоҳ йўриқномаси” ва “Рамазонни ғанимат билиб, унумли ўтказайлик” китоблари муаллифи. Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси. Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий кенгаши томонидан “Фахрий доктор” илмий унвони берилган.
Маънавият
Адабиёт
Маънавият
Таълим-тарбия
Санъат
Адабиёт
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Жараён
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ