Нодира Мюррей “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
04:52 / 05.08.2023 701 0

Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини бериб боради.

 

Лойиҳанинг 27-куни Буюк Британиядаги Sylph Productions компанияси асосчиси, продюсер Нодира Мюррей (Алиева) “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. А. Давид Редишнинг “Мия ичидаги онг: инсон қандай қарор қабул қилади ва бу қарорлар нега нотўғри бўлиб чиқиши мумкин” илмий-оммабоп китоби
2. Марк Мансоннинг “Пинакка олмасликнинг нозик санъати” илмий-оммабоп китоби
3. Мая Ангелу, “Қафасдаги қуш нега куйлайди” асари
4. Карен Армстронг, “Муҳаммад: Пайғамбар ҳасби-ҳоли” биографик асари
5. Заргуна Каргар, “Азизам Зари” асари
6. Киттй Кей ва Клер Шипман, “Ишонч коди: Ўзига ишониш санъати ва илми”  илмий-оммабоп китоби
7. Малала Юсуфзода, “Мен Малаламан” автобиографик асари
8. Анна Франк, “Анна Франк кундалиги” асари
9. Реза Аслан, “Худодан бошқа Худо йўқ” асари
10. Михаил Булгаков, “Уста ва Маргарита” асари.

 

Нодира Мюррей (Алиева) 1981 йил Жиззах вилоятида туғилган. Лондондаги  Британия Драма студиясида, Рада университетида актёрлик, 2014 йил Испаниядаги Медия бизнес мактабида продюсерлик бўйича таҳсил олган.
2022 йили Мустақил Филм Мукофотинининг (BIFA) “Breakthrough prodyucer” ютуғига муносиб кўрилди. Унинг продюсерлик иши бўлмиш “Ғолиблар” филми Raidence Diccovery мукофотига сазовор бўлди, 2022 йили Edinburg International Film Festivalда Томошабинлар мукофотини қўлга киритди, 95-Оскар мукофотлари (2023) да Халқаро бадиий филм номинацияси учун Буюк Британия танловида ғолиб бўлди. Унинг бошқа қисқа метражли филмлари BAFTA ва OSCAR тасдиқланган кинофестивалларида намойиш этилган.

 

Oyina.uzни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 11131
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//