Шоир, таржимон Аъзам Обид «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади


Сақлаш
22:08 / 02.08.2023 435 0

Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан «ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ» тавсиясини бериб боради.

 

Лойиҳанинг 25-куни шоир, таржимон Аъзам Обид «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади:

 

1. Қуръони карим маъноларининг таржимаси

2. Имом Бухорий, «Саҳиҳи Бухорий» асари

3. Ҳамид Исмоил, «Кўк турклари асири» асари

4. Ҳалима Худойбердиева шеърлари

5. Радий Фиш, «Жалолиддин Румий» романи

6. Набижон Боқий, «Юртменбошининг хотира дафтари» асари

7. Алишер Навоий, «Насойимул муҳаббат» асари

8. Патришиа Бернарднинг болалар учун ҳикоялари

9. Генриҳ Бёлл, «Масхарабоз» романи

10. Румий «Фиҳи ма Фиҳи» асари.

 

Аъзам Обид 1974 йили Наманган шаҳрида туғилган. Шоир ўзбек ва инглиз тилларида ижод қилади. «Йўлимни пойлайди мўъжиза», «Муҳаббат оқавер томирларимда», «Соғинтириб кетгум қадамларимни» каби ўнлаб шеърий ва таржима китоблари нашр этилган, асарлари 25 дан ортиқ дунё тилларига таржима қилинган.

 

Ўзбек шеърияти ва насридан инглиз тилига қилган таржималари Буюк Британия, Ҳиндистон, Германия, Франция, АҚШда китоб ҳолида, бошқа чет мамлакатлардаги қатор онлайн, босма газета ва журналларда босилган.

Япония Халқаро фазо ассоциасясининг «Шэърлари Ойда ўқилган дунё шоирлари» лойиҳаси иштирокчиси. Алишер Навоий «Фарҳод ва Ширин» достони ва бир туркум ғазалларини инглиз тилига таржима қилиб, Туркия ва АҚШда чоп эттирган. Бутунжаҳон шоирлар ҳаракатининг Ўзбекистондаги координатори. Ўзбекистонда илк бор ўтказилган «Халқаро Ёзувчи ва рассом резиденцияда» ижодий туризм лойиҳаси ташаббускори. Франклин номидаги ҳамда «Бургут» (Eagle) мукофотлари соҳиби.

 

Oyina.uzни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси