Адабиётшунос Баҳодир Каримов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
20:08 / 01.08.2023 470 0

Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини бериб боради.

 

Лойиҳанинг 24-куни адабиётшунос Баҳодир Каримов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1.  Қуръони карим;

2.  Имом Бухорий, “Саҳиҳи Бухорий” асари;

3.  Алишер Навоий асарлари;

4.  З.М.Бобур, “Бобурнома” асари;

5.  Л.Толстой, “Иқрорнома” асари;

6. Махтумқули шеърлари;

7.  Лев Шестов, “Аcоссизлик апофеози”;

8.  Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи;

9.  Алихонтўра Соғуний, “Туркистон қайғуси” асари;

10.  Ғафур Ғулом, “Шум бола” қиссаси.

 

Каримов Баҳодир Нурметович 1966 йил 7 февралда Туркманистон Республикаси Тошҳовуз вилояти Тоза-ёрмиш қишлоғида туғилган.

 

адабиётшуноснинг “Жадид мунаққиди Вадуд Маҳмуд”, “Қодирий қадри”, “Янгиланиш соғинчи”, “Чўлпон ва танқид”, “Абдулла Қодирий: танқид, таҳлил ва талқин”, “Адабиётшунослик методологияси”, “Абдулла Қодирий ва герменевтик тафаккур”, “Қодирий насри – нафосат қасри”, “Бакир Чўбонзода ва Ўзбекистон”, “Руҳият алифбоси”, “Абдулла Қодирий феномени”, “Ўткан кунлар” ибрати”, “Икки даҳо – икки бебаҳо”, “Истиқлол адабиёти: назм ва наср” каби ўндан ортиқ илмий китоблари нашр этилган.

 

Баҳодир Каримов  “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони (2020),  “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони (2016) билан тақдирланган.

 

Ўхшаш мақолалар: Хайрулла Ҳамидов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади.

 

Oyina.uzни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси