Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан «ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ» тавсиясини бериб боради.
Лойиҳанинг 14-куни шоир, таржимон Фахриёр «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади:
1. Носириддин Рубғузий, «Қисас ул-анбиё»
2. Ғафур Ғулом, «Шум бола» қиссаси
3. Мурод Муҳаммад Дўст, «Лолазор» романи
4. Фридрих Нисше, «Зардушт уқтирмалари» асари
5. Лев Гумилёв, «Этногенез ва Ер биосфераси» асари
6. Чингиз Айтматов асарлари
7. Фозил Искандар, «Козлотур буржи» қиссаси
8. Ўрхун Памуқ, «Қора китоб» романи
9. Милорад Павич, «Ҳазар луғати» романи
10. Габриел, Гарциа Маркес, «Танҳоликнинг юз йили» асари
Фахриёр (Фахриддин Низомов) 1963 йили Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилоятининг Сангижумон қишлоғида туғилган. Фахриёрнинг «Дарднинг шакли», «Аёлғу», «Геометрик баҳор», француз тилида «Лъос дес лармес» («Кўз ёш сояси», Париж), «Излам» шеърий тўпламлари, «Метаҳикоялар оралаб» адабий-танқидий мақолалар тўпламлари нашр этилган. Шеърлари француз, турк, озарбойжон, рус, болгар, хитой, инглиз, қозоқ ва уйғур тилларига таржима қилинган.
Таниқли АҚШ сиёсатчиси Ҳилларй Клинтоннинг «Бир болага етти маҳалла ота-она», Тимотий Винтернинг «ХХI асрда ислом: Постмодерн дунёда қиблани топиш» ва «Америка ҳикоялари» китобларини, Эдгар Аллан Понинг «Темирбек» достонини ўзбекчалаштирган. Кўплаб ўзбек бадиий фильмларини инглиз тилига таржима қилган. Microsoft, Samsung, Huawei, Nokia таъминот дастурларини ўзбекчалаштиришда қатнашган. ХI Туркий халқлар шеърият фестивалининг Рами Гарипов номидаги бош мукофотига сазовор бўлган (2015). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Тарих
Жараён
Тарих
Жараён
Адабиёт
Маънавият
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Жараён
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ