Фото: «Ўйинчоқ ҳикоялари» ортида яширинган мамлакатлар ўртасидаги контраст


Сақлаш
13:52 / 02.03.2026 29 0

National Geographic журналининг италиялик фотографи Garbriele Galimbertiv Toy Stories лойиҳаси доирасида дунё болаларини ўз ўйинчоқлари билан суратга олди. Лойиҳа бугунга қадар нафақат онлайн медиада эълон қилинган, балки китоб шаклида чоп этилиб, сотувга қўйилган, шу билан бирга, дунёнинг машҳур музейларида кўргазма сифатида ҳам намойиш этилган.

 

Милан, Италия. Жакомо 5 ёш

 

Ғоянинг пайдо бўлиши

 

Баъзи манбаларда келтирилишича, ушбу лойиҳа ғояси кутилмаганда пайдо бўлган: Бир куни Галимбертивнинг дўсти ундан қиз фарзандини суратга олиб қўйишини сўраган. У эса қизалоқни айнан ўйнаб ўтирган ўйинчоқлари ва ҳайвонлар орасида олишга қарор қилган. Ушбу суратдан кўнгли тўлган фотограф унга бир неча ой ўтиб, дунё бўйлаб саёҳатини бошлаганида яна қайтади ва ҳар бир борган мамлакатида биттадан шундай сурат олишга қарор қилади.

 

Ботсвана, Жанубий Африка. Ботле 4 ёш

 

«Ўйинчоқ ҳикоялари (Toy Stories) -- бу турли маданият вакили бўлган болалар ва уларнинг ўйинчоқлари орқали дунё бўйлаб қизиқарли саёҳат. Гарбриэле Галимбертив болаликнинг глобал хилма-хиллиги ва универсаллигига кўзгу тутади. Ушбу китоб болаларга дунёнинг хилма-хиллигини тушунтиришга ва тушунишга ёрдам беради», деб ёзилади унинг шу номли китобида.

 

Киев, Украина. Павел 4 ёш

 

50 дан ортиқ мамлакат болаларини энг севимли ўйинчоқлари билан кадрга муҳрлаш орқали у давлатлар ўртасидаги фаровонлик ва камбағаллик контрастини, шунингдек, муҳит таъсирини ҳам яққол намоён этди.

 

Тирана, Албания. Юлия 3 ёш

 

Фотограф ушбу лойиҳасида асосан 3-6 ёш оралиғидаги қаҳрамонлардан фойдаланган. Натижада нисбатан фаровонликда яшайдиган мамлакат фарзандларининг ўйинчоқлари замонавий ва турлича экани, камбағал мамлакатлар бўлса саноқли, баъзан, ҳатто қўлбола ўйинчоқлар билан овунишини суратларда ифодалаган.

 

Порт-о-Пренс, Гаити. Бетсаида 6 ёш

 

Галимбертив лойиҳани суратга олиш жараёнидаги кузатувларига кўра, камроқ ўйинчоқлари бўлган болалар ўзида борини бўлишишга ва суҳбатлашишга очиқроқ бўлган.

 

Мумбай, Ҳиндистон. Шаира 5 ёш

 

Галимбертив Toy Stories лойиҳаси остида болаларнинг ўз «хазинаси» билан қандай ғурурланишини кўрсатди ва бу суратлар чуқур ижтимоий тадқиқотни яратди.

 

Байрут, Ливан. Таҳа 4 ёш

 

Монтеккьо, Италия. Стелла 4 ёш

 

Батафсил суратлар билан Oyina.uz'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойланган видеода танишишингиз мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 31569
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//